Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ҳаммамиз ёшлигимиздан эртаклар эшитиб катта бўлганмиз. Эртаклардаги қироллар, маликалар, оддий халқ кичик дунёмизда катта из қолдирган. Бу қаҳрамонлар эртакларда учраса-да, чиндан ҳам ҳақиқий ҳаётда мавжуд бўлишган. Шоҳлар ўзлари бошқараётган мамлакатнинг ҳомийси, отаси ва ҳимоячиси бўлган. Бугун оддий ҳалқ билан шоҳ ўртасидаги муносабат ҳақида суҳбатлашамиз. Биласизки, катта майдонга эга бўлган давлатни ва минг –минглаб халқни бошқариш осон эмас. Ҳар бир вилоят ва қишлоқларда шу ернинг аҳолисига бошчилик қиладиган кишилар тайинланиб, уларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қилиниши керак бўлган ишлар шу кичик бошлиқлар орқали халқдан шоҳга, шоҳдан халққа етказилган.
Narrator 2 Шоҳлар қанчадир муддатда бир марта шаҳар ва қишлоқларга ташриф буюриб ўша ер аҳолисининг ҳаёти ва ташвишлари, муҳтожликлари билан қизиққан. Шоҳ келаётгани ҳақидаги хабар қишлоқ ва шаҳарларга маълум қилиниши билан, одамлар шоҳ йўлини текислашга, равон қилишга, шоҳнинг ўша қишлоққа киришига ҳалал берадиган ҳар қандай тўсиқни олиб ташлашга ҳаракат қилишган. Ўша пайтларда бугунгидек, йўллар замонавий ва текис бўлмаган. Хатто бугун ҳам, давлат бошқарувиси, бирор шаҳарга боришни истаса, шаҳар маъмурлари унинг келишига тайёргарлик кўришади. Қирол бирор бир шаҳар йўли ўзининг келишига тайёр эмаслигини кўрса, ўша шаҳар ёки қишлоққа кирмай ўз йўлида давом этган. Ўша шаҳар ёки қишлоқ шоҳ дийдоридан, марҳаматидан қуруқ қолган.
Narrator 1 Йўлдаги қинғир қийшиқликлар, тўсиқлар, шоҳнинг ўша шаҳарга кирмаслигига сабаб бўлган. Келинг бу ҳолатни биз ўз руҳий ҳаётимизга тадбиқ этиб кўрамиз. Руҳий ҳаётимиздаги баъзи тўсиқлар, бизнинг Худо билан муносабатимизга ҳалал беришини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Худованд бизни ўзига яқинлаштиришни истайди. У билан яқин бўлсак, Унинг ҳузурига кириб боролсак, Худованд бизнинг ҳаётимиздаги муаммоларга ечим топади. Хўш, Худованд ҳузурида туришингизга, унинг марҳамати ва иноятига ноил бўлишингизга нима ҳалал беряпти? Бу ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Баъзан Унга яқинлашишимизга, қалбимиздаги ишончсизлик, баъзан, мағрурлик, яна бошқа ҳолатларда эса, бутпарастлигимиз тўсиқ бўлиб туради.
Narrator 2 Иброҳим пайғамбар ҳақида ўйланг. У қандай қилиб,Худованд билан шундай яқин бўлди? Бунинг сабаби нимада эди? Каломда ёзилишича у Худовандга ишонди ва шу тариқа оқланди. Унинг ишончи Худовандга яқинлашишига сабаб бўлди. Унинг ҳузурида туришига ҳеч қандай тўсиқ қолдирмади. Демак, бизнинг Худованд билан яқин бўлишимизга биринчи тўсиқ, бу биздаги ишончсизлик экан. Муқаддас Каломдаги ишонмоқ сўзи юнон тилида «маҳкам турмоқ» деган маънони англатар экан. Кўриб турганингиздек, ишонмоқ – ўз фикрида маҳкам турмоқ дегани экан. Муқаддас Каломда шундай парча бор: «Тўғриси, сен бир оз бўлса ҳам ишона олсанг эди! Эътиқодли киши ҳамма имконга эга бўлади.» Бу ҳақида www.najot.com сайтимиз сизга яна ҳам кўпроғини маълум қилади.