Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Инсон руҳияти жуда мураккаб тушуниш қийин бўлган бир нарса. Аммо ундаги ботиний онг алоҳида хусусиятга эга тушунчадир. Онг ҳақида ҳаммамиз яхши биламиз. Ботиний онг онгдан-да чуқурроқ, муаммолироқ туйғу. Аммо биргина оддий томони – ботиний онг онг каби тўғри ва нотўғри, яхши ва ёмон деган туйғуларнинг фарқига бормайди. Сиз унга нимани уқтирсангиз, шунга ишонади ва онгингизни, сизни шунга даъват қилаверади. Психоаналитиклар инсон рухиятининг моделини, яъни онг ва ботиний онгни муз тоғи – айсбергга қиёслашган. Айсбергнинг сувдан кўриниб турадиган қисми онг бўлса, сувнинг тагида кўринмай ётган олтидан беш қисми ботиний жараёнлардир.
Narrator 2 Уйқу ботиний онгга йўлдир. Худди онгдек у ҳам бор нарса. Психоанализ фанига асос солган Фрейд онгда яшириниб ётган чуқур руий жараёнларни онгсиз жараёнлар деб атаган. Маълумки, инсон организмида қон айланишидан тортиб овқат ҳазм қилишгача барча жараёнларни бизнинг ихтиёримиздан ашқари ботиний онг бажаради. Шу билан бирга инсон бошдан кечирган ҳар бир ходиса ботиний онгда сақланиб қолади. Ботиний онг ички овоз, тушлар, ички сезги орқали биз билан алоқа қилади. Бу алоқа фикр, қарор кўринишида бизни ҳаракат қилишга ундайди. Ботиний онг кучига ишонган инсон ҳаётининг энг қийин палласида ҳам ёрдамсиз қолмаслигини билади. Масалан, ойпарастларни олинг. Улар уйқусида тик девор устида ҳеч қаёққа оғишмай тўғри юрадилар.
Narrator 1Агарда уйғониб кетишаса онг уни: «тойиб кетасан, йиқилиб кетасан оёғинг синади» деган қўрқув-ваҳималар бил бир қадам ҳам жойидан силжитмайди. Ўша дамда инсон уйқусидан уйғонмаса, онги ҳам ухлаётган бўлади ва ботиний онг уни ҳеч қандай зарарсиз манзилга етказади. Шуни таъкидлаш жоизки, фақат онггина бизда фикр ва ҳиссиёт уйғотиб, ҳаётимизни бошқара олади. Ботиний онгга эса истаган фикр ва туйғуларимизни такрор-такрор қайд қилиш ва тасаввур қилиш орқали муҳрлаб, уларни рўёбга чиқариш мумкин. Ботиний онг яхши ишлаган ва ўғит билан тўйинтирилган серҳосил тупроққа ўхшаб, сепган уруғингизни ҳосилга айлантириб беради. Агар сиз буғдой эксангиз, буғдой, арпа эксангиз арпа ҳосилини оласиз.
Narrator 2 Агар ҳаётингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, аввало, фикрлаш тарзингизни, яъни дунёқарашингизни, ҳаётга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг. Шунга эътибор беринг-ки, инсон мияси бир вақтнинг ўзида вазиятга ҳам яхши, ҳам ёмон муносабат билдиролмайди. Шундай экан, ҳаётингизни яхшиламоқчи бўлсангиз, ижобий фикр ва эзгу ғоялар салбий ўйлардан устун келишини доим назорат қилиш шарт. Ҳаётга кулиб боқсангиз, у ҳам сизни табассум билан қарши олади. Шу ҳақиқатни тан олсангиз, қаршингизда янги, ўзингиз истаган ҳаётга элтувчи йўлни кўрасиз. Омад, соғлик, бойлик ва бахт ҳақида ўйлаганда, ташвиш, қўрқувни онгингиздан қувиб чиқаринг. Миянгиз, яъни онгингиз фақат сиз истаётган ижобий нарсалар билан банд бўлсин. Исон ҳаётидаги жумбоқли мавзулар сизни қизиқтирса бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга мунтазир.