3:13

Бола тили

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Инсон яратилишининг ўзи Худованднинг энг эзгу ва мукаммал мўъжизаси бўлган. Инсониятнинг болалигини кузатар экансиз, унинг нақадар имкониятларга бойлигини кузатасиз. Хўш, она қорнидан тарбияланиб келаётган истеъдод эгаси тўрт ойлигида нималарга қодирлигини биласизми? Ўз навбатида, бундай миттивойлар онасининг ва отасининг овозини бошқа нотаниш инсонлардан яхшигина ажратишни, ўйинчоқларини маҳкам ушлашни, улар орасида ўзи учун севимлисини танлай олишини ҳам билишлари лозим. Исмини айтиб чақирганингизда эса худди «мен шу ердаман» деган нигоҳ билан қараши ҳам керак. Тўрт ойлик болаларнинг мия фаолияти кун сайин ривожланиб, катталар ҳаётига қизиқиши тобора ортиб боради.

Narrator 2 Бу даврда оналар, биринчи навбатда, кичкинтойларининг ўз ҳиссиётларини намоён қила олиш қобилиятини ўстиришга катта аҳамият қаратиши даркор. Масалан, онанинг саволларига бола кулиб жавоб бериши ёки она болага яқинлашганида, қувончидан қўл ва оёқчаларини силкитиши ҳамда қўлингизга олмасангиз, хафа бўлганидан йиғлашга тушиши каби ҳолатларни санаб ўтиш мумкин. Чунки ота-она ва бола ўртасида руҳий боғлиқлик келгусида уни психологик ва ақлан ривожланишида катта аҳамият касб этади. Айримлар бола ҳали бир сўз дея олмаса-да, унга тил ўргатиш шартмикан, дея ўйланишади. Шуни айтиб ўтиш керакки, олимлар инсоннинг ўз тили ва чет тилларини яхши ўзлаштиришга ва ўрганишга бўлган лаёқати айнан 4-6 ойлигидаги даврда ривожланишини исботлашган.

Narrator 1 Уларнинг кузатувларига кўра, чет тилларини тез ўзлаштирадиган болалар айнан 4 ойдан 6 ойгача бўлган даврида яқинлари у билан кўп суҳбатлашганлиги аниқланган. Фақат бундай мулоқотлар шунчаки, сўзлардан иборат эмас, балки ҳис-туйғуга тўла суҳбатдан иборат бўлиши зарур. Агар эътибор берган бўлсангиз, миттивойлар айни тўрт ойлигида турли хил товушларни талаффуз қилишга ва ўз тилида ҳаракат қилишади. Дейлик, аввал «а», «о», «у» кейинчалик «ба-ба», «да-да» товушлари ҳам болакайинг луғатидан жой ола бошлайди. Бу боланинг сўзлашув жараёнини шакллантиришнинг айни қулай пайти. Эътибор билан фарандингизнинг тинимсиз сўзлайдиган товушларини тингланг. Кейинчалик боланинг сўзлашувига сиз ҳам қўшилинг. Бир неча сониядан сўнг бола сизнинг сўзларингизни такрорлашга ҳаракат қилади.

Narrator 2 Кичкинтойингизга кўпроқ атроф-муҳитдаги нарсалар ва уларнинг вазифалари тўғрисида маълумот бериб боришга ҳаракат қилинг. Дейлик, машина қандай овоз чиқаради ва қандай ҳаракатланади, вазифаси нимадан иборат. Ўз ўрнида болажонингиз ҳам ўз тилида сизга жавоб билдиришга ҳаракат қилиши мумкин. Уларнинг гапларига ҳам эътибор билан қулоқ солинг. Болакайга эртак айтиб бериш учун унинг гапирадиган пайтини кутманг. Ота-она эртак айтаётганда эртаклар ривожини аниқ ва ҳиссиёт билан айтишга ҳаракат қилинг. Керак бўлса, уйингиздаги мавжуд барча ўйинчоқларни ҳам ишга солинг. Тадқиқотчи олимларнинг фикрича, бола бир ҳафталигидан бошлаб шеър ва эртаклар тинглаб келса, келажакда катта ҳажмли матнларни ёдлашга қийналмас экан. Ана шунақа!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top