3:37

Сажда қилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сажда қилиш ёки топиниш нима? Бу Худони улуғлаш, севиш, ҳамдлар айтиш, ўзини Худога топшириш, У билан муносабат қилиш ва ибодат қилишдир. Унинг сифатлари жуда кўп, аммо ҳаммаси юракдан чиқадиган жараён. Коринфликларга мактубида ҳаворий Павлус, “Ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар ҳаммасини Худони улуғлаш учун қилинглар”, дейди. Топиниш бу фақат якшанба куни 1-2 соатга жамоатга келиб маъруза эшитиб, Худони улуғлаш эмас. Бу имонлининг ҳаёт тарзи. Эски Аҳд китобларини ўқисак, Худога сажда қилиш ва хизмат қилиш Худо маъбадининг ичида бўлган. Топиниш чегараланган эди. Худо билан муносабат ва хизмат Худо маъбадининг ичида содир бўларди. Аммо Исо Масиҳ ер юзига келиб, Ўзи учун белгилаган вазифани амалга оширгач, Қуддусдаги энг катта маъбаднинг қалин пардаси иккига бўлиниб кетди.

Narrator 2 Унинг қурбонлиги натижасида энди одамлар бемалол Худо ҳузурига Уни улуғлаш учун ва Унга сажда қилиш учун кира оладиган бўлдилар. Энди одамлар Худога маълум бир белгиланган жойда эмас, руҳ ва ҳақиқатда топинадиган бўлдилар. Аммо афсуски, ҳалигача баъзи жамоатлар Эски аҳддаги қоидани ўзларига одат қилиб олишган. Улар Худога фақат жамоатга келганларидагина сажда қиладилар, бошқа пайтларда Худодан узоқда, дунёга аралашиб яшайдилар. Уларнин фикрича жамоатнинг ичида бўлса, бу Худога хизмат қилиш, аксинча жамоатдан ташқарида бўлса, Худога хизмат эмас, деб ўйлайдилар. Афсуски, биз ҳалигача Эски Аҳд қоидалари бўйича яшаяпмиз. Бизнинг Худога хизматимиз жойга боғлиқ эмас, у бизнинг Худода топган руҳимизга ва ҳақиқатимизга боғлиқ. Сиз қаерда ишласангиз ҳам, Худо сизга берган руҳ ва ҳақиқат билан ишласангиз, бу ҳам Худога хизмат.

Narrator 1 Ўша ишлаётган жойингизда Худонинг иродасини сўрасангиз, Худонинг нурини кўрсатсангиз, бу ҳам Худога сажда. Эҳтимол биз оддий фаррошдирмиз, аммо бу ишимизни қандай юрак билан қилаяпмиз? Бу ишни Худо учун қилаётгандек бажараяпмизми ёки шунчаки тезроқ ишимизни битириш учунми? Шу нарса хизмат жойимизда ҳам Худога бўлган муносабатимизни кўрсатади. Худога хизмат қилиш бу қаерда Худо учун нима қилишинг эмас, қилаётган ишингни қандай юрак билан қилишдир. Биз Худонинг юзини кўрганимизда Худога сажда қилишни истаймиз. Шох ва пайғамбар бўлган Сулаймон Худога атаб маъбад қурди. Шу пайтда тўрт минг одам сажа қилиб турди. Шу пайт давомида жуда кўплар Худога қурбонликлар келтириб, Унга сажда қилиб туришган. “Бу ерда ҳозир бўлган руҳонийларнинг ҳаммаси қайси гуруҳга қарашли бўлишидан қатъий назар, ўзларини поклаган эдилар.

Narrator 2 Жамики… созандалари … майин зиғир маиосидан тикилган либосларни кийиб олган эдилар. Левийлар … арфа ва лираларини кўтариб қурбонгоҳнинг шарқ томонида турдилар. Уларнинг ёнидан 120 нафар карнайчилар жой олди. Созандалар ва карнайчилар жўр бўлиб Эгамизга ҳамду сано ва шукрона айтар эдилар. Карнайчилар ва созандалар жўрлигида қўшиқчилар Эгамизга шундай ҳамду сано айтар эдилар, “Эгамиз яхшидур, Унинг содиқ севгиси абадийдур. Рухонийлар муқаддас хонадан чиқиб келаётганларида, бирданига Худонинг уйини булут қоплаб, Эгамизнинг улуғворлиги маъбадни тўлдирди. Шунинг учун руҳонийлар ўз хизматини давом эттира олмадилар.” Нега улар хизматини давом эттира олмадилар? Чунки Худонинг улуғворлиги ўша ерни тўлдирганида ҳамма созандалар, қўшиқчилар, руҳонийлар ҳаммаси юз тубан йиқилдилар. Худонинг улуғворлиги олдида улар оёқда туролмадилар. Демак, ҳақиқий сажда Худонинг юзини кўрганда содир бўлар экан. Бизни тинглашда давом этинг ва бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top