3:19

Эртаклар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Оилада фарзанд дунёга келиши билан, бувижонлар ва ота-она эртаклар айтиб беришга киришишади. Сир эмас-ки, ҳаммамиз ҳам болаликдан эртаклар эшитиб катта бўлганмиз. Эртак саргузаштидаги қаҳрамонлар орқали эзгулик, ва ёвузлик ўртасидаги фарқни ажратишни ўрганганмиз. Шу сабаб эртаклар нафақат яхшиликка етакловчи восита, балки инсон руҳиятини даволовчи энг самарали усул ҳамдир. Яна мутаҳассисларнинг фикрича, ҳали ёшига етмай туриб, шеър ва эртак эшитадиган гўдак катта бўлганида, катта-катта шеърларни ёдлашга қийналмас экан. Маълумки, барчага бирдек, манзур бўлган «Минг бир кеча» асарида ҳам айнан подшоҳни даволашда Шаҳризоданинг эртаклари жуда асқотганлигини кўпчилигимиз биламиз.

Narrator 2 У бундай эртаклар орқали ёрининг ишончи ва муҳаббатини қозонади. Шу сабаб айтиш мумкинки, эртаклар ҳам даволовчи хусусиятга эга. Даволовчи эртаклар қандай бўларкин, деб ўйалаяпсизми? Биринчи навбатда, ҳар бир ота-она қандай эртаклар даволовчи хусусиятга эга эканлигини фарқлай олиши лозим. Шу билан бирга психолог мутахассисларнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқиб кўришса ҳам, фойдадан ҳоли эмас. Хўш, қандай қилиб фарзандингизнинг ички дунёсига таъсир кўрсатувчи эртакларни тўқишингиз мумкин? Агар сиз фарзандингизнинг табиатида бирон-бир муаммоли ҳолатлар, дейлик, жаҳли тез, қўпол, инжиқ ёки бемеҳрликни кузтасангиз, унга шу сифатларга зид бўлган қаҳрамонлар иштирокидаги эртакларни айти беришингиз лозим.

Narrator 1 Дастлаб қаҳрамонни фарзандингизнинг ёши ва унинг хулқ атворига ўхшаш тарзда яратинг. Эртакни бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир сенга ўхшаган болакай бўлган экан, дея бошласангиз ҳам бўлади. Негаки фарзандингиз эртак қаҳрамони ўзига ўхшашлигини ҳис қилиши керак. чунки даволовчи эртаклар айнан бир инсоннинг фаолиятига ёки ҳаётий кечинмалардан ўзини англай бошлаши мумкин. Ҳар қандай эртак қаҳрамонлари сингари тўқима образ ҳам чигал вазиятга дуч келади ва шу билан худди боланинг ҳозирги муаммоли ҳолатига урғу берилади. Албатта, ҳар бир муаммони ҳал қилишда унинг ечими топилиши керак. Худди шундай эртак қаҳрамони қийин вазиятдан чиқишда бир неча йўл пайдо бўлади. Эртак қаҳрамони бундай муаммолардан халос бўлиш учун чора излайди ва тўғри йўлни, албатта топади.

Narrator 2 Эртак қаҳрамони билан бирга болангиз ҳам тўғри йўлни танлайди. Бизни қуршаб турган бутун ҳаётимизни эртак тилида баён этиш мумкин. Агар ота-оналар даволовчи эртакларни тўғри қўллай билишса, болаларига бебаҳо ёрдамни кўрсатган бўлади. Биринчидан, бола ота-онаси унинг ҳаётига бефарқ эмаслигини хис қилади. Иккинчидан, у ўзи учун шундай ҳаётий қоидани чиқаради: «Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзинг учун куч ва ирода топишинг зарур». Ниҳоят, учинчидан, эртаклар унга «ҳеч қачон чорасиз ишнинг ўзи йўқ, фақат унинг ечимини топиш кераклигини» ўргатади. Шундай қилиб, эртаклар, ҳикоялар болаларнинг ҳам руҳий, ҳам маънавий етук бўлиб ўсишига ёрдам беради. Ижодкор ва ғамхўр ота-оналар эса, фарзандининг камолга етишида ҳеч қачон тиним билмай ҳаракат қиладилар. www.najot.com сайтимиз фарзанд тарбияси, онги ва ривожланиши ҳақида кўпроқ маълумот беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top