3:54

Масих хаворийлар орқали турмуш хақида таълим беради

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Биз сизлар билан ўтган сафар Исо Масихнинг нима учун хаворийликка айнан эркакларни танлагани хақида сухбатлашдик. Бугун эса Исо Масихнинг турмуш хақида берган таълимоти хақида сўз юритамиз. Исо Масихнинг шогирдларидан бири бўлган Бутрус ўн икки хаворийлардан бири хам эди. У доимо Исо Масих билан бирга бўлган. Унинг таълимотини тинглаган, У билан сухбатлар қурган ва энг асосийси хар куни Масихнинг турли хил аёллар ва эркакларга бўлган муносабатини кузатган. Исо Масих Бутрусни Ўз жамоатининг асосчиларидан бири бўлишини олдиндан башорат қилган эди. Шунинг учун хам Бутруснинг мактубларини ишончли деб хисоблаш мумкин. Масихдан ўрганганларини Бутрус бизга хам ўргатади. Шунинг учун хам биз унинг мактубларидаги маълумотларни билишимиз ва бошқаларга хам етказишимиз керак. Исо Масих эр билан Хотин ўртасидаги муносабатлар хақида нима деган эди? Бу хақида биз 1 Бутрус 3 бобдан аниқ кўрсатмалар олишимиз мумкин.

3:1 Масихдан ибрат олиб, сиз, хотинлар хам ўз эрларингизга бўйсунинглар.

3:2 Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар сиз, аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон хақида бирон сўз айтилмасиданоқ қойил қолсинлар.

3:3Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, тақилган олтинлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлмасин.

3:4 Аммо яширин қалбингиздаги ювош ва сокин Рух сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. БУнинг Худо олдида қадри азиздир.

3:5 Ўтмиш вақтларда Худова умид боғлаган муқаддас хотинлар хам ўзларини шу йўсинда безаб, эрларига бўйсунар эдилар.

3:6 Масалан соро биби Иброхимни жанобим, деб атаб, унинг сўзига қулоқ солди. Агар сизлар яхшилик қилишда қунт қилиб, хеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушмасангиз, Соро бибининг фарзандлари хисобланасизлар.

3:7 Шунга ўхшаб сиз, эрлар хам хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини хисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар. Улар хам абадий хаёт иноятидан бахраманд бўлгани учун, уларни хурматга сазовор хисобланг ва ибодатларингизга халал берманглар.

Бутрус масихий аёлларга ўз эрларига бўйсунишни буюради. Юқоридаги мавзунинг анчагина қисми, бўйсунишга бағишланган. Иккинчи бобдан бошлаб Бутрус хар қандай инсоний рахбарията бўйсуниш хақида ёзади. Бутрус хар қандай бошлиқларга бўйсунишни, қулларга эса ўз хўжайинларига бўйсуниши кераклигини уқтиради. Шу йўсинда инсоний хокимликларга бўйсуниш – масихийча хаётдаги яхши иш хисобланади.

Дунёвий кишилар турли хил савоблар хақида жуда яхши билишади. Умри давомида шундай савоб ишларни кўпроқ қилишга интилади. Шу савоб орқали нажот топишга умид қиладилар. Аммо биз Худовандимиз буйруқларига амал қилсак, бу бизнинг савобимиз хисобланади.

БУтрус аёлларга аниқ буйруқ беради: “Сиз хотинлар хам ўз эрларингизга бўйсунинглар.” Бу сўзлардан фақат имонли эрларга бўйсуниш керак деган хулоса чиқмайди. Агар эрлар имонсиз бўлса хам уларга бўйсуниш керак. Шундан имонли аёлларнинг эрлари уларнинг хатти харакатларидан имон хақида кўпроқ билиб оладилар. Бутрус 3 боб 7 оятда эрлар хақида ёзилган. Бу оятда эрларнинг мажбуриятлари хақида тушунтирилган. Шунинг учун хам масихий аёл эрининг имонли ёки имонсизлигидан қатъий назар унга бўйсунишга мажбур. Бу Раббимизнинг буйруғи. Азизлар бугунги сухбатимиздан хар икала жинс вакилларининг Худованд ва бир-бирлари олдидаги мажбуриятларини билиб олдик. Кейинги сафар сизлар билан хақиқатда бўйсуниш ёки итоат этиш сўзининг аниқ мохиятини ўрганамиз. Бу орқали Муқаддас Китоб бизга нима демоқчи эканини хам билиб оламиз. Сизларга эса Муқаддас Рух ёр бўлсин деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top