3:09

Эркакларда зўриқиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ҳаётимиз жуда тез суратда ва тинимсиз ишлашимизни талаб қиладиган замонда яшаяпмиз. Бундай тиним билмай ишлаш, доимо техника қуршовида бўлиш ҳар қандай кучли одамни ҳам чарчатиб, танасининг зўриқишига сабаб бўлади. Шу жумладан эркакларни ҳам. Ҳаётда турли ҳолатлар бўлади. Инсон бошига кутилмаганда тушган бирор бир фалокат, йўқотилиш, ишдан бўшатилиш, инқирозга юз тутиш кабилар бизнинг ҳеч биримизни четлаб ўтмаган. Ҳаёт уларсиз бўлиши мумкин эмас. Аммо инсон шу кўнгилсизликларни қандай енгиб ўтиши унинг ўзига боғлиқ. Тадқиқотларга кўра, аёллар бундай стресслар ва кўнгилсизликларни эркакларга қараганда кўпроқ кўтариб, тезроқ унутиб юборишар экан. Улар ўзларини тиклаб олишда дугоналарининг, яқинларининг ёрдамига таянар эканлар.

Narrator 2 Бироқ эркаклар бундай зарбаларни оғир ҳазм қилиб, бундай пайтда нима қилишни ҳам билмай қолар эканлар. Эркак киши бошидан ўтказган стрессни енгиш учун узоқроққа саёҳатга чиқиш ёки мазза қилиб дам олиши керак. Бундай пайтда эркак ҳаётда шундай «аччиқ ҳақиқатлар» ҳеч кимни четлаб ўтмаслигини тан олиши керак. Эркаклар ишларига пул топиш мабаига тегишли муаммоларни кўтаришлари қийин бўлади. Тинч бир гуруҳ кишилардан ва осуда кечаётган кунларида, бўлиб ўтган стрессларнинг сабаби нимада деб сўрашганда, улардан кўпчилиги иш жойини, вазифасини ўзгартириш, оиладаги етишмовчиликларни баҳонаи сабаб қилиб кўрсатишган. Сўралганларнинг фақатгина чорак қисми стресс оилавий келишмовчиликлар ва ўзаро муносабатларни ойдинлаштириш натижасида келиб чиққанини тан олдилар.

Narrator 1 Бундай пайтда аёллар озгина эътиборли ва зукко бўлсалар, эрининг кайфияти бузилганини сезгач, у билан суҳбатлашиб, нима бўлаётганини, нимадан ташвишланаётганини билиб оладилар. Агар эркак киши ўз иш куни ҳақида гапираётиб қандайдир бир холат ёки вазият унинг асабига кучли таъсир кўрсатаётганидан шикоят қилса, уни безовталантираётган ҳолат таъсирини камайтириш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиб кўришни тавсия қилинг. Агар ҳаддан зиёд сершовқин ҳамкасблар асабингизга тегаётган бўлса, ҳеч бўлмаганда бир соат эшигини ёпиб ишлашни тавсия қилинг. Бунинг иложи бўлмаса, қулоққа тақадиган плейер сотиб олинг. Белдаги оғриқ, кўзга тушган босим зўриқишни кучайтираётган бўлса, ҳар соатда қисқача танаффус қилинг.

Narrator 2 Бундай пайтда иш столидан туриб, деразага қараб, буюмларни томоша қилинг ва бир неча марта олдинга эгилинг. Бундай танаффуслар ишлаб чиқариш самарадорлигини 15 фоизга оширади, шундай экан раҳбарият олдида қизаришга ҳожат йўқ. Баъзан ишингиз қайнаб турганда, телефон ҳам аксига олгандек, тинимсиз жиринглайди. Бундай ҳолатларда автоматик жавоб қайтаргич хизматидан фойдаланинг ёки рақамингизни фақат муҳим кишилар учун беринг. Уйга кетишдан олдин 5-10 дақиқа вақтингизни эртага қилинадиган ишлар режасини тузиб қўйишга сарфласангиз, ишларни ва муаммоларни уйингизга кўтариб кетмайсиз. Ишлар кўплигидан, муаммолар ва асабий вазиятлардан зўриқаётганингизни сезсангиз, тўғри нафас олишни бошланг. Бир маромда чуқур-чуқур нафас олинг. Бу сизга ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top