Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Баъзан биз кутмаган ва истамаган нарсалар жуда узоқ вақт ҳаётимизни қийинлаштиради. Шулардан бири фарзандларимиз саломатлигига таълуқли бир ҳолат. Бу касалликни шифокорлар энурез деб аташади. Энурезнинг сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин. Агар энурезни бошқа касаллик келтириб чиқармаган бўлса, аслида ҳам бу дард вақт ўтиши билан ўз-ўзидан қолиб кетади. Аммо ҳамма болалар бу касалликдан турли ёшда тузалишади. Шунинг учун баъзи ота-оналар унинг ўз-ўзидан ўтиб кетишини кутиб, қўл қовуштириб ўтиришолмайди ва тўғри қилишади. Чунки бу нохуш дард бола учун ҳам, ота-оналар учун ҳам қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Баъзи ҳолларда ўн ва ундан катта ёшдаги болаларда қабзият ҳам энурезни келтириб чиқариши мумкин.
Narrator 2 Чунки ичакда туриб қолган чиқинди пешоб қопчасини эзади, оқибатда бола пешоб тутолмайди. Бундай вазиятда боланинг овқатланишига алоҳида эътибор қилиш керак. Унга карам, сабзи, лавлаги сингари клетчаткага бой маҳсулотлардан салатлар тайёрлаб берган маъқул. Улар кўпроқ сув ичишлари керак. Фақат сувни бола уйқуга ётишдан олдин берманг. Тунда пешоб тутолмсликни тиббий, психологик сабабларидан ташқари қуйидаги ҳолатлар ҳам келтириб чиқариши мумкин. Биринчиси – наслий сабаб. Агар боланинг отаси ёки онаси болаликда шу касалликдан азият чеккан бўлса, болаларда энурезга чалиниш хавфи юқори бўлади. Агар ота ёки она 6 ёшгача ҳеч бир сабабсиз тўшакни ҳўллаб қўйган бўлса, бола ҳам айнан шу ёшгача энурез билан оғрийди. Бунинг хавотирланадиган ери йўқ.
Narrator 1 Иккинчи сабаби – боланинг физиологик тузилишига боғлиқ жиҳатлар. Аксарият болалар тунда «қуруқ» ётишга физиологик жиҳатдан тайёр бўлмайдилар. Уларнинг пешоб қопчаси ўта сезгир ёки ҳали етилмаган бўлиши мумкин. Шунингдек, бундай болаларнинг пешоб қопчаси тунда, аслида улар дам олиши керак бўлган соатларда жуда кўп пешоб ажратади. Бола қаттиқ уйқуга кетган пайтда унинг организми, пешоб қопчасидан келаётган чақирувга нисбатан «уйғонишни билмайди». Бола улғайиши билан буларнинг бари ўз ўрнига тушиб кетади. Баъзи болалар кундузи ҳам пешоб тутолмайдилар. Албатта, иш иштончани ҳўллашга етиб бормайди, улар зарурхонага югуришлари ва охирги дақиқагача чидашлари мумкин.
Narrator 2 Бу касалликдан қутулиш йўллари мавжуд. Улардан бири болакай тунда тўшагини ҳўллаб қўймаган бўлса, уни мақтаб, рағбатлантириш керак. Ҳеч қачон памперсдан фойдаланманг. Болага пешоб қопчасини бўшатишни ўргатиш керак. Бола кун мобайнида зарурхонага кириб туриши керак. шунингдек, у кечқурун уйқуга ётишдан олдин ва эрталаб у ерга киришни одат қилсин. У ёққа ҳар икки соатда бориш меъёр ҳисобланади. Тиббиёт нуқтаи назаридан 7 ёшгача бўлга болаларда, агар у ўзига бўлган ишончини йўқотмаса, руҳан эзилмаса, пешоб тутолмаслик меъёр ҳиобланади. Шунингдек, буйрак пешоб ишлаб чиқаришини камайтирадиган дорилар бор. Аммо бундай дориларнинг таъсир кучи кам муддатга етади ва зарурий ҳолатлардагина, қўллаш мумкин.