3:02

Ўнг қўлимдан ушлаб…

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ҳаётимизда қанчалик кўп қийинчиликлар бўлмасин, Худованд доимо ёнимизда. Бунинг ҳақиқатлигини орамизда жуда кўпчилик билади. Буни қуйидаги биз келтирмоқчи бўлган, гувоҳлик ҳам тасдиқлайди. «Мен икки фарзандли бўлганимда турмуш ўртоғимдан айрилдим. Турмуш ўртоғимнинг ўлимидан кейин, онам менга бир оятни эслатди: «Зеро Мен Эганг сенинг Худойингман, сенинг ўнг қўлингдан тутиб, «Қўрқма, сенга ёрдам бераман», дейман. Ўша пайтда бу оятга унчалик эътибор қилмдим. Кейинроқ бу оят мега қачалик керак бўлганини англадим. Фарзандларим доимо ёнимда эди. Уларнинг борлигининг ўзи менга далда берарди. Бироқ фарзандларимни уйқуга ётқизганимдан кейин, ўзимнинг ёлғизлигимни жуда чуқур ҳис қилардим. Баъзан жим-житлик мени қўрқитарди.

Narrator 2 Ëмон ва қўрқинчли фикрлар ҳаёлимга келарди. Жуда ҳам кўп қўрқувла мени саросимаг солиб қўярди. Шундай пайтларда Худовандга ибодат қилардим: «Тангрим менга далда берадиган бирор нарса де.» Шундай пайтларда Худованд менга Ишаё пайғамбар китобидан ваъдасини эслатарди: «Мен, Эганг сенинг Худойинг, ўнг қўлингдан ушлайман, ва сенга пичирлайман, Қўрқма, Мен сенга ёрдам бераман». Шундай пайтларда бу ваъдани нафақат эшитишни эмас, ортидан Худовандга шукрона ибодатини айтишни ҳам ёқтирардим. Яна қўрқувлар келганида Худовандга ибодат қилардим: «Тангрим менга бирор нарса де…Тангрим менга чиндан ҳам ўнг қўлимни ушлаб менга ёрдам берадиган киши керак. Бу Сенсан.

Narrator 1 Сендан яхшироқ ҳеч ким бўлмаган, ва бўлмайди. » Бундай чин дилдан қилинадиган ибодатлар мени Xудовадга яқинлаштирарди. Унинг муҳаббати ва ёрдамини рад этмасдим. Ундан ташқари мен: «Сени севаман», дейдиган кимгадир муҳтож эдим. Фарзандларим, тез-тез, «Ойи сизни яхши кўраман», дейишарди, бироқ мен каттароқ кимдир шундай дейишини истардим. Худованд менга тез-тез Ишаё китобидаги бир оятни эслатарди: «Менинг назаримда сен бебаҳо ва эъзозлисан ва Мен сени севаман.» Мен Унинг учун худди қимматбаҳо тошдек эдим. Буни билиш, жуда ҳам ёқимли ва далда беради. Дўстларимни кўрганда, уларга ҳасадим келарди. Ҳаммаси ўз жуфти билан тўкис ҳаётларидан бахтли.

Narrator 2 Фақат биргина мен ёлғизман, деган ҳаёллар келарди. Аслида шундай ҳаёллар келиши ҳақида ва бундай пайтларда ҳасад ва ёмон фикрларга эрк бермасликни огоҳлантиришганди. Шунинг учун Худовандга ибодат қилдим: «Худовандим дўстларимга яхши вақт бергин. Уларни марҳаматла. Уларнинг муносабатларини марҳаматла. Мени ташлаб қўймаганинг ва доимо мен билан эканинг учун раҳмат. Ҳаётим давомида Худовандга суянишни, қийин дамларда Ундан ёрдам олишни ўрганиб олдим. Ҳаёлимни ёмон фикрлар чулғаганда, унинг аксини, эзгулик қилишга одатландим. Юрагимга ҳасад, ғайирлик ва янабошқа ёмон ҳисларнинг киришига йўл қўймадим. Чуни ёнимда, Буюк Суянчиғим Худойим бор эди. У доим менинг ўнг қўлимдан тутиб турди.» сизни қизиқтирадиган гувоҳликлар бизнинг www.najot.com сайтимизда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top