3:34

Худо мен билан

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қадрдон тингловчи, бугун эътиборингизга кўплаб имонли ёки имонсиз ёшлар билан содир бўлиши мумкин бўлган бахтсизликдан Худо бир болакайни қандай олиб чиқиб кетгани ҳақидаги гувоҳоликни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бу бола шундай эслайди. Мен эсимни танибманки, Худонинг фарзанди эканимни англайман. Ёшлигимдан онам ва бувим менга Муқаддас Китобдан оятлар ёдлатар ва мен уларни жон деб ёд олардим. Кейин эса бувим ва бобомга ёдлаган оятларимни айтиб берардим. Улар эса бу боланинг ҳаётида Худонинг катта режаси бор дейишарди. Мен ҳам бунга ишонардим. Бироқ шунга қарамай, қоронғуликдан қўрқардим. Чунки баъзан қулоғимга овозлар эшитилар ва улар одатда кичкина синглимга озор бериш ҳақида гапиришарди. Шундай пайтларда Худога ибодат қилишга ҳаракат қилар, шунда ҳам улар мени тинч қўйишмасди. Бу ҳолат Худони улуғлаган пайтларимда ҳам такрорланарди.

Narrator 2 Калом шундай дейди: “Болалик пайтларимда мен бола каби гапирардим, бола каби фикр қилардим, бола каби мулоҳаза қилар эдим. Вояга етгач, болаликни ташладим.” Мен жуда ҳам имонли ва солиҳ оилада улғайдим. Аммо ўша ёшлигимдаги қоронғулик мени тарк этмади. “Улар ҳақиқатдан юз ўгириб, афсоналарга берилиб кетадилар.” Мени безори болалар 7 синфгача, калака қилиб, устимдан кулишарди. Бу ҳам бўлса, бошқаларга ўхшаб бемаза гаплар гапирмаганим ва сочимни уларникига ўхшатиб кестирмаганим учун эди. Ўшанда мактабга боришдан безиб қолган эдим. Шундай кунларнинг бирида мен ўз жонимга қасд қилмоқчи бўлдим. Шу ниятим туғилиши билан ҳаёлимда шундай ўйлар пайдо бўлди: “Шундай қилсам мактабдаги болалар менга озор беришганидан афсусланиб қолишади. Бир умр менинг ўлимимда ўзларини айблашади”. Юрагимнинг туб-тубида шундай азобга лойиқман деб ўйлардим.

Narrator 1 Аммо негадир ўша пайтда тунлари ёстиғим тагида сақлайдиган Муқаддас Каломимни очиб ўқиш истаги туғилди. Уни очиб ўқидим ва бирданига Худонинг каломи орқали Унинг муҳаббати ҳам юрагимга қуйилиб келаётганини ҳис қилдим. Шу пайтда негадир ойим ҳам уйғониб, Каломини очди. У ҳам ўқиб бўлгач, биргаликда ибодат қилдик. Ўшанда Эски Аҳддан мана бу оятни ўқидим: “Боринг, Шушандаги ҳамма яҳудийларни тўплаб, мен учун рўза тутинглар. Уч кечаю, уч кундуз ҳеч нарса еманглар ҳам, ичманглар ҳам. Мен ҳам канизакларим билан рўза тутаман, сўнгра қонунга хилоф бўлса ҳам, шоҳ ҳузурига бораман. Майли, ўлсам, ўлай.” Шундай қилиб мен биринчи марта рўза тутдим. Биринчи марта 24 соат овқатланмай юриш қийин бўлганини тасаввур қилсангиз керак. Ошқозоним худди қутурган ит ирриллагандек товуш чиқарарди. Аммо ибодат қилишда давом этдим. Шунда Худонинг илиқ меҳрини ва ҳимоясини ҳис қилдим.

Narrator 2 Ўша куни рўза тугашига 30 дақиқа қолганида хот дог еб қўйдим. Бундан афсусланмайман. Рўзамни очирига етказа олмаганим учун ҳаётим ўзгариб қолгани йўқ. Чунки, Худо яхши ва У мен билан бирга. Аммо 8 синфга келиб, тенгдошларим орасида машхур бўлиб қолдим. Улар энди мени масхара қилишмас, билишимча шайтон бошқача стратегияни қўллаётган эди. У энди тенгдошларимга қўшилиб улардек бўлишга ундаётган эди. Улар билан муносабатни сақлаб қолиш учун, ҳар қандай гуноҳга рози бўлади, деб ўйлагани ва шуниш режалаштиргани аниқ. Шундай кетаётган кунларимнинг бирида Худованд менга аввал болалигимда ёзган кундалигимни кўрсатди. Яна ортга Худованднинг ҳаётимда режаси борлигига ишонган кунларимга қарадим ва ўшанда Худованд менга яна бир марта келажагим учун Унинг ажойиб режаси борлигини билдирди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top