3:11

У ҳар доим назорат қилади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ўрганганларимизни сизлар билан бўлишиш, эшитганларимизни сизларга етказиш, бизга чексиз шодлик ва қаноат бағишлайди. Биз сизлар билан қанча кўп гувоҳликни бўлишсак, ягона ва муқаддас Худойимиз, бизга Ўзининг мўъжизавий ва меҳрибонлик билан қилган ишларини бизга намоён қилаверади. Шундай экан, кейинги гувоҳлигимизни тингланг. «Бир неча йиллар олдин, гаражни тартибга солиш учун, астойдил ишга киришдим. Ҳар бир нарсани қўлимга олиб, унинг тарихи ва эсга соладиган воқеаларини табассум билан ёдга олиб, бир четга тахлаб қўявердим. Кейин эса қўлимга хатлар, откриткалар ва китоблар солинган қутини олдим. Улар орасидан бир пайтлар дугонам жўнатган откриткани олдим.

Narrator 2 Унда Муқаддас Каломдан шундай оят ёзилганди: «Худо – ягона муборак Ҳоким, подшоҳларнинг Подшоҳи хўжайинларнинг Хўжайини, ўлмасликнинг якка моликидир.» (1Тим 6.15)» Бу оятни ўшанда ўқиганман, бироқ эътибор бермаган эканман. Бу сафар ўқиганимда у менга кучли таъсир қилди. Кейин эса, уни ётоқхонам эшигига ёпиштириб қўйдим. Шундан кейин фақат ўша оят ҳақида ўйлайдиган бўлдим. Ибодат қилганимда Худовандга дедим: «Худованд Сен муборак – меҳрли, ғамхўр ва саҳийсан. Сен доимо назорат қилиб турасан. Сен подшоҳларнинг Подшоҳисан ва ҳамма нарсани Сени севадиганларга яхши бўлиши учун бошқарасан. Сенинг борлигинг, шундайлигинг бизга ҳотиржамлик беради.». Эшикка илинган оятни кўриб, эрим ҳам ўзи ёзган бир нарсани кўрсатди.

Narrator 1 Маълум бўлишича, у ҳам бир пайтлар Ҳиндистонда бир кишининг уйида худди шу оятни ўқиган ва дафтарига ўз фикрларини қоралаб қўйган экан. У шундай ёзган эди: — Бу ҳақиқат ўқиганим заҳоти онгимни эгаллаб олди. Ибодатларимда ҳам бу оятни тез-тез ишлатадиган бўлдим. У аста-секин менинг имонимни ошириб, Унга бўлган ҳамду санойимни кўпайтирди. Бу оят менга ишонч ва миннатдорлик ҳиссини берди. Бу оят яна менинг ҳатти-ҳаракатларимни, ўзимни тутишимни ҳам ўзгартирди. Мендан бемаъни нарсаларни талаб қиладиганларга, ўйламай ёки атайлаб мени ҳафа қилганларга, менга қарши чиққанларга бўлган муносабатимни ўзгартирди. Бу оят орқали Худованд ҳар бир кунимни, қадамимни ва ҳаётимда кетадиган ҳар бир воқеани Ўзи назорат қилишини тушуниб, анча енгил нафас олдим.

Narrator 2 Мен ҳам шу оят ҳақида ўйлар эканман, Худованд менга бошқа бир оятни кўрсатди: «Худо ҳамма нарсани Ўз хоҳиши бўйича бажаради.» (Эф 1:11) Бир нарсага амин бўлдимки, ягона муборак Ҳоким бўлаган Худовандимиз, ҳамма нарсани бошқарар экан, ҳеч қачон Ўз фарзандларига ёмонлик истамайди. У баъзан ҳаётимизга оғриқли воқеаларнинг келишига йўл қўяди, у ҳам бўлса, бизни Ўз мақсади йўлида ўстириш, ва қийинчиликдан бирор нима ўрганишимиз учун. Ҳаётимиздаги ҳеч бир воқеа кутилмаганда содир бўлмайди. Ҳеч бир нарса фақат зараримизга бўлмайди. Агар Унга итоат қилиб яшасак, ҳамма нарса бизнинг яхшилигимиз учун содир бўлади. www.najot.com сайтини эслаб қолинг, у сиз билан кўп гувоҳликларни бўлишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top