3:03

Худованд ёнимда

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Биз Худованд иноятига, марҳаматига нолойиқ инсонлар бўлсак-да, У бизни иноятига ва марҳаматига эга қилди. Бугуги гувоҳлигимиз ҳар куни ҳаётимизда содир бўлиб турадиган, ҳамда қалбимизга куч ва Худованд йўлида яшашга куч берадиган бир воқеа ҳақида бўлади. Марҳамат эшитинг.

«Мен кўп фарзанднинг онасиман. Худованд ёшлигимда бирин кетин фарзандлар берганида, Худовандга: «Тангрим, мен бу болаларни тарбиялай олишимга ишончинг комилми? Менга бу болаларни қандай ишониб топшираяпсан? Мен ҳеч қачон болажон бўлмаганман. Уларни тарбиялашга, ҳаммасига меҳр беришга менда куч йўқ», — деган эдим.

Narrator 2 Аммо Худованд бир биродар орқали шундай деди: «Худованд Ўз фарзандларини фақат ишонган одамигагина беради. Сизга кўп фарзанд берган экан, демак сиз шуни қила оласиз. Бу шарафли иш.» Ўшанда кўнглим ҳотиржам тортди. Худованд топширган шарафли ишни астойдил бажаришга киришдим. Болалар катта бўлгани сари, менда уларни тарбиялашга куч ва донолик қолмётганини сездим. Нима қилсам ҳам нотўғри, фойдаси тегмаётганга ўхшайверарди. Бир куни яна Худованд олдида тиз чўкдим: «Тангрим, фарзандларим катта бўлиб қолишяпти, энди уларни тарбиялашга билимим, уларнинг қайсарликлари ва аҳмоқликларини кўтаришга кучим етмай қолди. Бу ишлар мен бажара оладиганимдан ҳам оғир, менга ёрдам бер.» Ўйлаб қарасам, шу пайтгача, фарзандлар тарбияси менинг ишим, деб юрган эканман.

Narrator 1 Йўқ, фазандларим тарбияси Худованднинг иши экан. У менга фарзандларни бериб, мен орқалигина уларни тарбияламоқчи ва ҳаётларида ишламоқчи экан. Мен эса бор ишнинг ҳаммасини ўз елкамга ортиб, «бу менинг шарафли ишим», — деб юрган эканман. Энди қийинчиликлар келганида, бу иш бир мен учун қийинчлик қилишии, Худовандсиз буни эплай олмаслигимни тушундим ва бу шарафли ишни Худовандга қайтардим: «Тангрим, мен Сенсиз ҳеч бир иш қила олмайман. Фарзандлар тарбияси фақат Сен қила оладиган иш. Илтимос, фарзандларимни Ўзинг тарбияла, мени эса Ўзингга ёрдамчи қилиб ол.» Шундан сўнг, ҳар тонг, тинимсиз шундай ибодат қила бошладим. Фарзандларим билан муаммо бўлганида, муаммони ва уларнинг қалбини қалбимда ишонч билан Худовандга топширдим.

Narrator 2 Менинг ҳолатларга ва фарзандларимдаги ўзгаришларга бўлган муносабатим ўзгарди. Аста-секин Худованд уларни тинчроқ ва бахтлироқ фарзандга айлантириб борди. Мен Худованд ва ўзим ҳақимда ўйлар эканман, қадимда Худованд марҳамати ва мўъжизасини кўриб ҳам Худодан узоқлашган Исроилликлардек бўлиб қолганимни тушундим. Худованд берган вазифани, У билан бирга бажаришим керак бўлганида, ўз билганимча, иш тутганим, ўзимни шу ишни бажаришга қодир ва ақлли деб ҳисоблаганим учун ҳам, қийинчиликлар пайдо бўлди. Шу нарсага амин бўлдим-ки, Худованд садоқатли, У биздан қўлимиздаги Ўзи берган ишни тортиб олиб қўймайди, Унинг ёрдамига муҳтож эканимизни англаб етишимизгача кутиб туради. У ҳар доим ёнимизда ва ёрдамга тайёр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top