3:20

Худонинг кичик совғалари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худонинг биз имонлиларда кўрсатаётган куч-қудратини кўриш жуда ҳам ҳаяжонли ва завқли. Бироқ доим ҳам бундай мўъжизаларга гувоҳ бўлавермаймиз. Шундай бўлгач, Худо ҳаётимизга жуда кам аралашаяпти, деб ўйлаймиз. Аммо ундай эмас. Худо доим қилиб келганидай, ҳаётимизда фаол иштирок этади, фақат биз ҳаёт ташвишлари ва дунёдаги ишларга чалғиб, Унинг инояти ва марҳаматини кўрмаймиз. Бугун эса бир биродаримиз кўрган шу марҳаматларни эътиборингизга ҳавола қилиш билан бирга, сизнинг ҳам диққатингизни атрофингизда бўлаётган Худонинг ишларига қаратишга қарор қилдик. Демак бошладик, “Худо атрофимизга қандай одамлар қўйганига диққатимни қаратаман. Бу доим мен учун муҳим бўлиб келган. Чунки, мен жуда ҳам киришимли ва яхши суҳбатдош эмасман. Шунинг учун ҳам одамларни жуда кўп танлайман.

Narrator 2 Таъбимга ва дунёқарашимга тўғри келадиган одамларни қидираман. Бироқ бу менинг нотўғри фикрим эканини биламан. Шунга қараб ҳар сафар Худованд менинг атрофимга бирор кимни қўйганида, у билан бўлган муносабатга диққатимни қаратаман. Худо менга бу одам орқали нимани ўргатмоқчи. Чиндан ҳам Худованд атрофимга қўйган одамлар менга Худодан ниманидир ўргатади. Бунинг учун Худодан миннатдорман. Яхши дўстлар билан мириқиб, дилдан суҳбатлашиш, ёқимли ва дилга ҳузур бағишлайдиган суҳбат пайти, унинг суҳбатини тинглаб бирор нимани ўрганиб олиш, буларнинг ҳаммаси Худодан берилган марҳамат. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бир куни жуда иссиқ кунларнинг бирида турмуш ўртоғим билан яқинларимиздан бириникига вилоятга меҳмонга бордик. Тунда ухлашимиз учун бизга ташқарига сўрига жой қилиб беришди. Бу тун биз учун Худодан ажойиб совға бўлди.

Narrator 1 Иссиқ ёз кунида тунги салқинда, сўрида ҳамда пашшаҳонада ухлаш чиндан ҳам роҳат эди. Осмонга қараб юлдузларнинг кўплигидан, тиниқ ёз осмонидан ва юзимизни силаб ўтаётган салқин шабодадан баҳраманд бўлиб дам олиш жуда ёқимли эди. Бу Худонинг биз учун ғамхўрлиги ва севгисининг белгиси бўлган. Бу катта бир мўъжиза эмас, аммо кундалик ҳаётимиздаги Худонинг кичик бироқ жуда ёқимли совғаларидан яна бири эди. Ёки бошқа бир ҳолатни эътиборингизга ҳавола қилай. Фарзандим билан унинг ўқишлари ёки ишларидаги муваффақиятлари, камчиликлари ва шу камчиликлар ёки муваффақиятлар орқали у Худонинг ўзи учун ниятини кўргани ҳақида суҳбатлашиш менга жуда ҳам катта куч беради. Ахир ота-она учун фарзандларини Худованд йўлида юришини кўришидан ҳам ортиқроқ бахт борми? ” Бу вақт ва хурсандчилик, менга Каломда ёзилган бир оятни эслатади, “Мен учун фарзандларимнинг ҳақиқат бўйича яшаётганларини эшитишдан каттароқ хурсандчилик йўқ.” (3 Юх 1:4)

Narrator 2 Ажойиб! Ёки турмуш ўртоғингиз билан бўлган яхши ва ёқимли суҳбат, унинг ғамхўрлигига гувоҳ бўлиш ҳам аслида сиз учун Худодан берилган совға. Ёҳуд, фарзандларингиздан бири билан анчадан бери ёлғиз вақт ўтказиб, суҳбатлашмоқчисиз. Худо сизга шундай имкониятни берди. Бирга тушлик қилдингиз. Суҳбатлашдингиз, ҳазиллар қилиб кулишдингиз. Хуллас, бу вақт ҳам аслида сиз ва фарзандингиз учун Худодан берилган совға. Ёки ишдан чарчаб чиқдингиз, таксига ўтирмоқчисиз, аммо етарлича пулингиз йўқ. Шунга қарамай таксичи ўша нархга рози бўлиб, сизга ҳурмат кўрсатиб, хушмуомалалик билан айтган жойингизгача олиб бориб қўйди. Бунинг ўзи ҳам Худодан берилган совға.” Атрофимизга қарасак, Худованднинг ғамхўрлигини Унинг бизга берган кичик совғаларидан ҳам билсак бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top