3:16

Ташвишланиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Кунингизни қандай бошлайсиз? Бир зум тин олиб кечаётган ҳаётингизга назар солиш биланми? Ишонч билан айтаманки шунчалик бандсизки ҳатто бир зумга тин олиб ҳаётингиз ҳақида мушоҳда қилиб ўтиришга ҳам вақтингиз йўқ. Кунингиз қандай ўтишини йўл йўлакай режалаштирасиз. Аввалдан билмаган нарсаларингизни эса куннинг ўзига қўйиб берасиз. Кун давомида қилинмаган ишлар сизни ташвишга солади. Ташвишлар ташвишлар улар ҳеч ҳам тугамайди. Кимдир хисоботини ёзиб тугатмаганидан яна бошқаси кимнингдир илтимосини вақтида бажариб бера олмаётганидан ишлари қолиб кетаётганидан эрта индин гап эшитиши мумкинлигидан ташвишланади. Эътибор қилсангиз кун давомида ташвишланишга сабаб топилади. Бироқ Худовандга қаранг у нима дейди; «Бинобарин сизга айтаман; нима еб нима ичамиз деб жонингиз учун нима киямиз деб танингиз учун ташвишланиб юрманглар» (Мат 6;25)

Narrator 2 Ташвишланиш бу худди қоп қоронғи хонага ўхшайди. Бу ерда биз ким ёнимизда турганини кўрмаймиз. Бир мисол келтирсам. Дўстим қизини мактабга кузатиб қўйиш учун кўчага чиқдию нимадир бўлиб қизча олдинга ўтиб кетди. Ногаҳон ўша маҳалладаги катта қора ит қизчанинг олдида пайдо бўлди. Қизалоқ қўрққанидан ўша жойда қотиб қолди. У шунчалик қўрққанидан отаси ёнида эканлигини ҳам унутди. Ташвиш ва қўрқув бизда ҳам шундай ишлайди. Биз ўша чоғда Худованд ёнимизда эканини Унинг қудратини унутамиз. Исонинг шогирдлари ҳам ташвиш ва қўрқувни ҳис қилишгган. Яҳё пайғамбар ўлдирилганидан Масиҳнинг қалби озор чекди. Шогирдлар ташвишга тушиб қолишди. Уларни тинчлантириш масдадида шундай деди: «Келинглар бир ўзимиз бирон хилват жойга борайлик бироз дам олинглар» (Марк 6; 31) Масиҳ шогирдларининг ташвиш ва хавотирдан узоқроқ жойда дам олишини истаган эди.

Narrator 1 Ташвиш кишининг ташқи кўринишига муносабатига ҳам таъсир қилади. Буни яна Исо Масиҳнинг шогирдлари мисолида кўришимиз мумкин. Оломон уларнинг ортидан эргашиб келди. Исо уларга ачингани ҳақида Каломда ёзилган. Аммо шогирдлар қандай аҳволга тушишган? Улар ахир дам олмоқчи эдиларку?! Улар бир неча кундан бери Узтоз билан бирга кети кўринмайдиган оломон ичида юрибди. Чарчаган. Яҳёнинг ўлимидан қўрқувга ва ташвишга тушган. Шу ташвиш ичида улар Устозларига шундай дейишди; «Бу ер ёвон экан энди вақт кеч бўлиб қолди. Халқни қўйиб юбор атрофдаги қишлоқ ва овулларга бориб ўзларига нон сотиб олишсин ейдиган ҳеч нарсалари йўқ дейишди. » Авваллари Исо Масиҳга «Раббий» «Устоз» деб мурожаат қиладиганлар энди ташвиш ичида Унга буйруқ беришяпти. Улардаги Устозга бўлган ҳурматдан заррача ҳам қолмаган.

Narrator 2 Бироқ Исо Масиҳ халқнинг қорнини тўйғазишни уларнинг ўзига қўйиб берди Сизнингча Исо Масиҳ чиндан ҳам шогирдлар уларни тўйдира олади деб ўйлаганми? Йўқ. Ахир Исонинг ўзи уларга ; «Кечиринг кечириласиз сўранг оласизлар тақиллатинг сизларга эшик очилади» деб айтган эдику. У яна «Мендан истаганингизни сўранглар оласизлар» деган эди. Шогирдлар ташвиш ичида ёнларида турган Масиҳдан ёрдам сўрашни ҳаёлларига ҳам келтиришмади. Аслида Исо Масиҳ уларнинг ташвишли ҳаёлларини Ўзига қаратмоқчи эди. Шогирдларнинг Ундан сўрашини кутганди. Сизда ҳам ташвишлар бўлса уларнинг ечимини Худовандга топширинг. Унинг ўзи ҳал қилади. Сиз эса фақат унга нигоҳингизни қаратинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top