3:15

Стресснинг натижалари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар бугун ҳам биз билан бўлсангиз, нега бугунги кунда стресс, депрессия, тушкунлик деган иборалар кўп ишлатилаётгани, ҳаттоки ёш гўдакларда ҳам бу иллатлар кузатилаётгани, ва бу ҳолатга асосий сабаблар ҳақида анчагина маълумотга эга бўлиб ҳаётингизга соғлом назар ташлашни бошлайсиз. Стрессга сабаб қилиб инсонлар турли нарсаларни кўрсатишади. Баъзилар ривожланиш  кишилардан шиддаткорликни талаб қиляпти. Шиддаткорлик эса вақтида ухламаслик, дам олмаслик, ҳордиқ чиқармаслик ва ҳоказоларни тақозо қиляпти. Натижада кишиларда стресс ва руҳий тушкунлик авж оляпти, деган фикрда.

Бошқалар эса бунга сабаб қилиб инсонларнинг ўзини кўрсатади. Арзимаган нарсаларни кўнгилга яқин олиб, майда-чуйда дилхираликлардан фожиа ясашнинг нима кераги бор?

Narrator 2 Кексалар бунга ношукрлик деб жавоб беришади. Ҳозирги одамлар жуда ҳам ношукр бўлиб кетган. Қўлига мол-дунё, давлат киргани билан яна бўлсин, деб ўзини унутади. Бугун кечаги кунидан бир сўм камроқ даромад қилса, шу туни кўзига уйқу келмайди, бошининг оғриғи босилмайди. Одамларимиз кенгликни унутиб қўйганлар, болам. Бекорга кенгга кенг дунё, торга тор дунё, демайдиларда…

Одамни ҳасад қаритади. Стресс, руҳий ҳаяжон ва депрессиянинг ҳам асосий сабабларидан бири — ҳасад, деб биламан. Ҳасад эгаллаган юракда яхшиликка ишонч, муҳаббат, самимият, ҳавасга жой қолмайди. Инсонни умид тарк этади. Умиди йўқ киши эса тушкунликка тушиб қолади. Қўпол қилиб айтганда умидсиз киши билан ўликнинг фарқи биргина — ноумид одамнинг юраги тепиб турганида.

Narrator 1 Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, юрак кишининг тириклигини таъминлаб турувчи аъзоси бўлсаю, у мутассил ҳасад ва кўролмасликдан зўриқиб турса қандай кўпга чидаши мумкин? “Нега унда бор менда йўқ”, “Нега унда ҳаммаси яхши, менинг ишларим юришмаяпти”, “Нега фақат фалончининг омади юришади, мен қийналиб юраман” ва ҳоказо ва ҳоказолардан тиқилиб қолган юрак, асабга таъсир қилади ва оқибатда стресс кишига осонгина ҳужум уюштира олади. Стрессга замонавий техника, сериаллар, дангасалик ҳам сабаб бўлади. Айниқса қўл телефонлари ва комьпютерларнинг бу борадаги хизмати жуда катта. Тиббиёт ходимлари қўл телефонлар ва комьпютерларнинг асабга кучли салбий таъсири ҳақида тез-тез огоҳлантиришяпти. Лекин шунга қарамай у матоҳлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. 

Narrator 2 Излайман десангиз сиз айтган касалликларнинг сабабини ҳаётдан истаганча топиш мумкин. Лекин бундай олганда сабабларнинг бари арзимас ва кераксиз нарсалардир. Аммо стрессга қарши курашиб, инсон тўғри ҳаёт кечиришни йўлга қўйиши билан қалбида нотиржамлик ва ишларида унумни сезади. Аслида стресснинг сабаби ишончсизликда. Инсон Яратувчига итоат қилмай ўз ҳохиш истаклари ортидан қувса, уни асабийлик, нотинчлик ва яна кўплаб нохушликлар тарк этмайди. Аксинча Худовандга ишонган Унинг бошқарувида яшайдиган инсоннинг ҳаёти бир текисда ҳотиржамликка , Худованднинг яхшилигига ишончга тўлиб ўтади. Ҳаётни Худовандга топшириш, Унинг ҳаётингиз учун режалари ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга маълумот беришдан мамнун бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top