3:24

Соғлиққа зарар келтирувчи витаминлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Наҳотки, витаминлар ҳам зарарли бўлса? – деб сўрашингиз мумкин. Афсуски, ҳа. Айниқса, бу витаминлар жамланмасини севувчиларга таалуқли. АҚШ диетология ва озиқланиш академиясининг диетологи Ди Сандкуистнинг айтишича, витаминларни кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли экан. У истеъмоли назорат қилинмаса, соғлиққа зарар етказувчи учта энг машҳур витаминни ўрганиб чиқди.

Биринчиси бу Е витамини экан. Е витамини иммунитет тизими фаолияти ва ҳужайралараро алоқада муҳим рол ўйнайди. Бироқ бу витаминни озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга истеъмол қилган маъқул.

Narrator 2 У бир қатор маҳсулотлар – буғдой куртаклари, кунгабоқар пистаси, брокколи ва ёнғоқ таркибида мавжуд. Бошқа витаминлар каби Е витамини ҳам керагидан ортиқ истеъмол қилинса, ўзининг асосий хоссасини йўқотади. А – витамини. Ушбу витаминни ишлаб чиқариш суяклар саломатлиги ҳамда иммунитет тизими учун керакли. Аммо А витаминининг етишмаслиги соғлом одамлар орасида кам учрайди. Чунки А витамини организмда тўпланиши мумкин. Биргина А витаминининг катта миқдори заҳарга айланиши, бу эса жигарда муаммо пайдо бўлишига, марказий асаб тизимининг бузилишига, ҳомиладорларда эса ҳомиланинг нуқсонли туғилишига сабаб бўлади. Бета-каротин (бу А витаминининг шаклларидан бири) фақатгина овқатдан кейин қабул қилиш фойдали.

Narrator 1 Бундай вазиятда у саратонни бартараф қилишга ёрдам беради. Аммо таблетка шаклидаги бета-каротин аксинча таъсир этади. Бу текширишлар натижасида пайдо бўлади. С витамини. Бу оловранг витамин ҳам бизнинг иммунитет тизимимизни ҳимоя қилишда қатнашади. Аммо фақатгина унинг табиий шаклигина иммунитетни кўтариб, шамоллашни бартараф этади. С витаминли таблеткалар шамоллаш касалликларини тўлиқ бартараф қилиши исботланмаган. Лекин С витамини – айниқса кўп ичиш борасида анча зарарсиз, бу аниқ. А витаминидан фарқли ўлароқ у сувда яхши эрийди, шу туфайли унинг ортиқчаси организмдан пешоб билан бирга чиқиб кетади. Аммо хотиржам ўтирманг. Чунки олимларнинг айтишича, С витаминининг ортиғи иккинчи даражада диареяга, ошқозон оғриғи, кўнгил айниши ва ҳатто буйракда тош йиғилишига олиб келиши мумкин.

Narrator 2 С витаминининг миқдори бир кунда 500мг дан ошмаслиги лозим. Ҳатто витаминлар ҳам зарарли бўлиши мумкин экан, унда уларни соғлиққа зарар келтирмайдиган қилиб қандай қабул қилиш мумкин? Бунинг учун витаминларни фақат рухсат этилган меъёрда ичинг. Қўшимча таблеткалардан умид қилманг. Витаминларнинг асосий қисми озиқ-овқат маҳсулотларида бўлиши лозим. Витаминли қўшимчалар бор-йўғи таомларингизни тўлдирувчи воситадир. Улардан кам-камдан, тез-тез истеъмол қилиш тавсия этилади. Агар витаминлар сизнинг организмингизга озиқ-овқатлар орқали кирса, витаминлар меъёридан ошиб кетишидан хавотирланмасангиз ҳам бўлади. Витаминларни ўзингизга қулай бўлган усулда қабул қилинг. Саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top