2:56

Павлуснинг мисолидан нимани ўрганамиз?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Павлус илтимос қилишдан олдин Римда иккинчи марта қамоқда ўтирган бўлиб, шуларни ёзган эди: «Мен жон-жаҳдим билан курашдим, масофани югуриб ўтдим… Шу вақтдан бошлаб мен учун одиллик тожи сақлаб қўйилган» (2 Тим. 4:7, 8). У ушбу сўзларни тахминан милодий 65- йил Нерон томонидан қувғин бошланган вақтда ёзган бўлиши мумкин. Бу вақтда қамоққа олиниш ўта кучайган. Шу йўсин, Павлус тез орада унга чиқарилган ҳукм ижро этилишини сезган (2 Тим. 1:16; 4:6). Павлус ўроғлиқ битиклари ёнида бўлишини нега бунчалик хоҳлаганини энди тушунса бўлади. Гарчи Павлус охиригача жон-жаҳди билан курашганига амин бўлса-да, у Тангрининг Каломини тадқиқ қилиб, ўзини янада мустаҳкамлашни истаган.

Narrator 2 Павлуснинг илтимосини олганда, эҳтимол Тимўтий Эфесда бўлгандир (1 Тим. 1:3). У ердан Троас орқали Римга бориш учун 1 600 километр йўлни босиб ўтиш керак эди. Худди шу мактубида Павлус Тимўтийни: «Қиш бошланишидан олдин келишга ҳаракат қил»,— дея ундаган эди (2 Тим. 4:21). Тимўтий Римга Павлус айтган вақтга бориш учун қаердан кема топгани ҳақида Муқаддас Китобда айтилмаган. Павлуснинг: «Ўроғлиқ битикларни, айниқса пергамент битикларни олиб кел»,— деган илтимосидан нимани ўргансак бўлади? У ҳаётининг энг аянчли даврида Аллоҳнинг Каломи қўлида бўлишини жуда истаган. Унинг маънан тетик ва фаол бўлиб, бошқаларга далда манбаи бўлганининг сири шунда эканини пайқадингизми?

Narrator 1 Агар бизнинг ҳам қўлимизда Муқаддас Китобимиз бор бўлса, бу катта шараф! Айримларимизда эса бу китобнинг бир неча нусхаси ёки нашрлари бор. Павлус сингари биз ҳам Муқаддас Ёзувларни янада чуқурроқ ўрганиш истагини ривожлантиришимиз даркор. Павлус илоҳий илҳом билан 14 та мактуб ёзиш шарафига муяссар бўлиб, Тимўтийга йўллаган иккинчи мактуби охиргиси бўлган. Унинг шахсий илтимоси эса шу китобнинг сўнгида учрайди. Чиндан ҳам, Павлуснинг Тимўтийга «ўроғлиқ битикларни, айниқса пергамент битикларни олиб кел», деб айтгани унинг охирги истаги бўлган. Павлус каби охиригача жон-жаҳдингиз билан курашиб, имонни сақлашни истайсизми? Маънан мустаҳкам бўлиб, Ҳазратимиз истаган вақтгача ваъзгўйлик қилишга тайёр туришни хоҳлайсизми? Унда Павлуснинг имондошларига ёзган сўзларига амал қилинг.

Narrator 2 Яъни Муқаддас Китобни чуқур истак ва қунт ила тадқиқ қилиб, «ўзингизга ва қандай таълим бераётганингизга ҳамиша диққатли бўлинг». Бу китоб бугун ҳар қачонгидан ҳам оммабоп ва ўроғлиқ битикларга қараганда қулайроқдир. Ҳаворий Павлус шогирди Тимўтийга шундай ёзган “ Ўзингга ва таълимотингга эҳтиёт бўл, фаолиятингни астойдол давом эттир. Бу билан ўзингни ҳам, тингловчиларингни ҳам қутқарасан” (1 Тим 4 16). Павлус доимо Тимўтийни доимо художўйлик пайидан бўлишга, қутқарувчимизга умид қилишга ундаган. Агар ўша ўгитларга амал қилса, Худо хизматида албатта муваффақиятга эришажаги ва бу муваффақиятга ҳамма гувоҳ бўлажагини ишонч билан ёзган. Бу таълимотидан адашмай тўғри юрса у ўзини ҳам бошқаларни ҳам таълимоти орқали қутқарарди. Биз Тимўтий ва Павлуснинг ҳаётидан кўп нарсаларни ўрганишимиз мумкин. Ва албатта ўрганган нарсаларимиз бизга ҳаётимизда ўз самарасини кўрсатади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top