MP3

Narrator 1 Ассалоу алайкум қадрдонлар. Бугун Муқаддас руҳ ҳақидаги ажойиб суҳбатимизнинг тингловчиси бўласиз. У ким эди? Каломда У ҳақида шундай ёзилган: «Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад силар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади. Бу Юпатувчи Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди чунки Уни на кўради на билади сизлар эса Уни биласизлар, чунки У доим сизлар билан биргадир. У ичингизда яшайди. Сизларни етим қолдирмайман яна олдинизга қайтиб келаман. Бироздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди. Аммо сизлар Мени кўрасизлаар; Мен ҳаёт бўлганим учун сизлар ҳам яшайсизлаар» (Юҳ 14: 16 19) Бу оятларнинг бир биридан кейин келишини яхшилаб кузатинг. Бу оятларга эътибор қаратишдан олдин сизга бир мисолни келтирай. Тасаввур қилинг, автобусда ёки поездда китоб ўқиб кетаяпсиз. Олдингизга бир йўловчи келиб ўтирди.

Narrator 2 У китобингизга узоқ тикилиб туриб сўради: «Жуда қизиқ китоб экан. Ўқиб бўлгач менга ҳам бериб тура олмайсизми? ». Сиз эса шундай дейсиз: «Мана шуни ўзингизга олишингиз мумкин. Менда яна битта бор». Бу билан нима демоқчисиз? Яна бирорта китоб бор, масалан, ошпазлик ёки тарихий китобни назарда тутдинизми? Асло йўқ! Айнан худди шундан яна битта бор дейсиз. Исо Масиҳ хам Муқаддас Рух ҳақида гапирар экан худди шундай сўзларни ишлатади: «У тоабад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади. » Қадимий Юнон тилидан таржима қилинганда, бу сўз худди «юпатувчи», «Дўст», «Ҳимоячи» каби маъноларни билдиради. Бу сўзлар қадимги Юнон тилидаги «параклетос» деб аталадиган сўздан таржима қилинган сўзлардир. Бу сўз икки ўзакдан иборат бўлиб, «пара» яқинида, ёнида деган маънони англатса, «клетос» тайинланган, ёпиштирилган деган маъноларни англатади.

Narrator 1 Исо Масиҳнинг кетиши шогирдларнинг ҳаётида янги саҳифани очди. Улар олдига Исо Масиҳ Муқаддас руҳ қиёфасида қайтиб келди. Энди юқоридаги Исо Масиҳ айтган сўзларнинг жойлашишига қаранг: « Сизларни етим қолдирмайман, яна олдинизга қайтиб келаман. Бироздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди. Аммо сизлар Мени кўрасизлар; Мен ҳаёт бўлганим учун сизлар ҳам яшайсизлар». Диққат қилинг-а, У кетаман ва яна олдингизга қайтиб келаман ва бир умр ёнингизда бўламан, дейди. Ўша пайтда Исо Масиҳ шогирдларига шундай далда кераклигини ҳис қиларди. Чунки охирги пайтларда Исо Масиҳ ортидан ов бошланган, бунинг устига Исо Масиҳ ҳам тез орада ўлиши ҳақида айтиб турибди. Айнан Исо Масиҳни хочга михлашаётган пайтида саросимaга, қўрқувга тушиб ўзларини йўқотиб, тушкунликка тушиб қолмасликлри учун Исо Масиҳ олдиндан шогирдларига далда бериб қўяётган эди.

Narrator 2 Чиндан ҳам шогирдлари ўша дамда Раббийнинг хочда азобланаётганини, римлик аскарлар томонидан масхара қилинаётганини кўргач, бироз довдираб қолган бўлиши керак. Лекин Муқаддас Калом шогирдлари ўша дамда Исо Масиҳ аввалдан айтган сўзларни эслагани ҳақида айтади. Уларнинг ўша сўзларни эслаши Масиҳнинг ўлимини кўтаришга куч берди. Ўшанда Муқаддас Руҳ шогирдларига нима қилган бўлса, бугун ҳам У сизнинг ичингизда худди шу ишларни бажараётир. У сизга оғир дамларда тасалли беради. Масиҳнинг сўзларини эслатади. Доимо сиз билан бирга бўлади. У бизни ҳимоя қилади. Керак пайтда юрагингизни жасорат ва шижоатга тўлдиради. Яна бу мавзудаги кўпроқ маълумотни www.najot.com сайтимиздан олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top