MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Муқаддас Каломдаги шаҳслар ҳақидаги янги радиосуҳбатимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бу пайғамбар Мусо, Иброҳим, Аюб каби жуда машхур ва маълум бўлмаса ҳам, Исроил халқи тарихида, Худонинг иродасини бажариш йўлида жуда муҳим ишлар қилган пайғамбарлардан биридир. Бу пайғамбар ҳақида яхшироқ билиш учун Шушан подшолиги даврига назар солсак. Форс шоҳининг қишқи қароргоҳи. Форс шоҳи Артаксеркс ҳукмронлигининг ўн иккинчи йили. Эзра пайғамбарнинг Қуддусга қайтишга рухсат олганига ўн уч йил ўтган. Неемия пайғамбар яҳудий ва Форс шоҳининг соқийси бўлган. «Соқийлар қадимий лавозимга кўра муҳим аҳамиятга ва олий табақага мансуб кишилар бўлишган. Ўз вазифаларини сидқидил бажарадиган, тез-тез шоҳ ҳузурида бўлишга мушарраф бўладиган, шоҳга ва бошқаларга катта таъсир ўтказа оладиган кишилар ҳисобланган.»

Неемия ўз қариндоши Хананидан Қуддус ҳақида ёмон хабар олади. Фаластинга яқинда келишган яҳудийлар ҳам унинг гапларини тасдиқлашади. Қуддус деворлари душман томонидан қулатилганини, шаҳар дарвозалари ёндирилганини эшитган Неемиянинг қалби ғамга тўлади. Яҳудий сифатида бу ҳабардан қаттиқ таъсирланиб, Худога ибодат қилиб рўза тутади. Художўй яҳудий бўлгани учун бу воқеаларга халқнинг гуноҳи сабаб бўлганини ҳам биларди. У руҳонийлик вазифасини бажариб, халқнинг гуноҳларини кечиришини сўраб Худога илтижо қилади.

Эски Ахд китобини варақлайдиган бўлсак, ундан ўзимиз учун намуна бўладиган кўпгина пайғамбарлар ҳаётини кўришимиз мумкин. Мен авваллари ҳалқи учун куйиниб, йиғлаб ибодат қилган бир пайғамбарни билардим, Албатта Мусо ва Иброҳимдан ташқари.

Бу Еремия пайғамбар. Аммо Неемия ҳақида ўқиб, унинг ҳам ўз биродарлари учун Худога илтижо қилганини билиб олдим. Бу пайғамбарларнинг ҳаёти биз имонлилар учун катта ўрнак бўлиши аниқ. Биродар гуноҳ қилганида, уни ҳукм қилиш, «Мен ундай эмасман», — дея мағрурланишдан кўра, Еремия ва Неемия каби биродарларимиз учун Худога илтижо қилиш, уларнинг гуноҳларидан кечишини сўраш ва биродарларимизни тўғри йўлга қайтаришни сўраш яхшироқ. «Ҳа, энди улар бошқача одамлар бўлишган-да», — деманг. Улар ҳам сиз билан биз каби оддий одамлар эди. Келинг суҳбатимизни давом эттириб, Неемиянинг қандай одам бўлганига гувоҳ бўлайлик.

У рўза тутиб, ўз халқи учун ибодат қилар экан, шоҳдан руҳсат сўраш учун қулай вақт ва имконият бериши учун ҳам ибодат қиларди.

Неемия шоҳ Артексерксга хизмат қилгани учун, шоҳ унинг юзидаги ғамгинликни тезда пайқаб олди. Шоҳнинг ҳузурида хизматчилар ғамгин ҳолда бўлмасликлари керак. Айнан шу учун ҳам Неемия шоҳнинг ҳузуридаги ғамгинлиги оқибатидан қўрқарди, бироқ она юрти ва биродарларининг аҳволи сабаб, хурсанд ҳам бўлолмасди. Шоҳ ундан ғамгинлиги сабабини сўраганида, у шундай жавоб берди: «Душман менинг шаҳаримни, ота-боболарим қабрини вайрон қилибди.» Унинг шу сўзларидан Неемиянинг шоҳлар авлодига мансуб эканини билиш мумкин. Чунки фақат шоҳлар авлодидан бўлганларгина Қуддусга дафн қилинган. Азизлар бу пайғамбар ҳақидаги ҳикоямиз давомини кейинги суҳбатимиздан билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top