Narrator 1 «Ота! Руҳимни Сенинг қўлларингга топширяпман» (Лук 23:46)
Ассалому алайкум. Ҳозиргина эшитганингиз бу Исо Масиҳнинг ўлимидан олдин айтган илтижоси эди. Ўлим соати яқинлашганини ҳис қилган инсон қандай аҳволга тушади? Нималарни бажаришни истайди? Ўзини Худованд олдида қандай тутади? Бугун бир ёзувчининг ўшандай холга дуч келгани ва ундан қандай чиқиб кетгани ҳақидаги гувоҳликни эътиборингизга ҳавола қиламиз. «Мен 50га яқинлашганимда жуда ҳам оғир юрак ҳасталигига чалиндим. Дори дармон билан шифо топишнинг иложи йўқ эди. Ягона йўл жарроҳлик столига ётиш, аммо шифокорлар бунинг ҳам хатарли эканини айтишди. Ҳар қандай малакали ва ўта билимдон шифокор ҳам бундай жарроҳликдан бемор омон чиқиши гумонлигини айтишди. Албаттада, бир неча соат кесилган ва очиқ турган юрак яна ишлаб кетишига ким кафолат беради?
Narrator 2 Албатта Худо. Лекин Худованднинг иродаси қандай эканлигини билмасдик. Бир неча соатдан кейин унинг олдида бўлишим ҳам мумкин ёки оилам бағрига қайтишим мумкин. Шуни ҳис қилган холда мен, хотиним Деналин ва яна бир нечта меҳрибон биродарлар билан жаррохлик олдидан ибодат қилдик. Биз малакали шифокорлар учун Худога миннатдорчилик билдирдик. Уларнинг онги ва қўлини бошқаришини сўрадик. Кейин улар кетишди. Мен эртанги жарроҳликдан эсон омон чиқишим учун куч тўплашим керак эди. Бироқ уйқу келмасди. Мен қалбимда Худовандга илтижо қилиш истагини сездим. Яна ибодат қилдим, бу сафар эса фақат Худованд билан ёлғиз. Биз Худованд билан жуда кўп нарсалар ҳақида гаплашдик. Агар ҳаммасини айтиб берадиган бўлсам, зерикиб кетасиз, бироқ Худованд ва мен бу суҳбатдан роҳатландик.
Narrator 1 Худованд ўлим олдидан бўладиган хадикни тарқатиб юборди. Энди ўладиган бўлсам ҳам қўрқмайман. Унинг олдига кетиш учун қалбим тайёр эди. Мен ибодатда ҳаётим, оилам, фарзандларим, ғамхўр ва севимли хотиним учун, дўстларим ва ишим учун Худодан миннатдор бўлдим. Айнан ўша ибодат чоғида Худованд мени қанчалик дўстлар, яқин инсонлар ва ажойиб руҳий хаёт билан баракалаганини ҳис этдим. Мен ҳаётим давомида кўп пул топганман. Худованд менга моддий барака ҳам берган. Бироқ ибодат қилар эканман, моддий баракатдан кўра маънавий ва руҳий баракатларим қанчалик тош босишини англадим. Дўстларим ва аёлим келишидан олдин бироз ҳавотирга тушиб, хотинимга мактуб ёзиб қўйгaн эдим. «Азизам Делин, агар бу мактубни ўқиётган бўлсанг, демак жарроҳлик яхши ўтмабди. Аммо билгинки, сен Худодан олган энг бебаҳо совғамсан. Мен Унинг олдига кетишдан қўрқмаяпман.»
Narrator 2 Шундай деб ёзганим билан қалбимда қўрқув бор эди. Бу сўзларни уни тинчлантириш учун, ўлимимдан кейин камроқ қайғу чекиши учун ёзган эдим. Худованд билан узоқ суҳбатдан кейин ухладим. Худди чақалоқдек мириқиб ухладим. Жарроҳлик амалиётидан сўнг кувватим ўзимга қайта бошлади. Яна аввалгидек хушчақчақ, шижоатли, бармоқларим компьютер клавишларини тақиллатиб босадиган бўлди. Аммо бир нарса ўзгарди. Мен ўлим олдидан ўзимни қандай тутишни билиб олдим. Ҳаётимдаги энг қадрли нарсаларни кўрдим. Хаётнинг мазмунини ва ҳар қандай муаммо ва ташвишлар ҳеч қандай қўрқувга арзимаслигини тушундим. Энди ҳақиқий ўлимимни жасорат билан қабул қила оламан.»