3:14

Ҳамма Замонлар учун Китоб

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ер юзида гувоҳликлар шунчалик кўпки уларнинг ҳаммасидан ҳабардор бўлишнинг иложи йўқ. Лекин шундай бўлса ҳам ўзимиз билган айрим биродарларнинг ҳаётида содир бўлган мўъжизарни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишдан чарчамаймиз. Бугун шахсан ўзимга қаттиқ таъсир қилган бир гувоҳликни сизлар билан бўлишмоқчиман. Шу билан бирга Худонинг нақадар меҳрибон ва ғамхўрлигига ҳам яна бир бор гувоҳ бўламиз. Аммо ундан олдин ҳамма замонлар учун бир хилда ҳам қадрли ҳам жирканчли бўлган бир Китоб – Муқаддас Калом ҳақида бир-икки оғиз суҳбатлашсак. Биласизки, Худога ишонмайдиган ёвузлар учун бу китоб ҳар доим жирканчли бўлган. Чунки бу Китоб уларнинг қилмишларини фош қиладиган китоб. Шундайлар неча марталаб бу Китобни йиртишган, куйдиришган ва сувга оққизишган. Аммо у ҳар доим мавжуд. Бу Худонинг Каломи.

Narrator 2 Худонинг Каломи эса ҳеч қачон йўқ бўлмайди. Бугунга келиб жуда кўп нарса ўзгарган, ҳеч нарса қадимгидай эмас, шу жумладан Муқаддас Китоб ҳам, дейдиганлар топилади. Аммо Худо Каломида “Худо режа қилганлари амалга ошмагунча ундан на бир ҳарф ва на бир нуқта ўчади”, деб ёзилган. Қуйида биз келтирадиган гувоҳлик орқали Худога қилинган ҳеч бир илтижо бесамар кетмаслигини кўрамиз. Бир куни бир художўй сотувчи чўл бўйлаб машинасида кетаётиб, йўловчини кўриб, олиб кетиш учун тўхтабди. Хурсанд бўлиб машинага яқинлашган йўловчи йигит, эшикни очибди-ю, ҳайдовчининг ёнидаги ўриндиқда очиқ турган Инжилни кўриб, юз ифодаси ўзгарибди. “ Бу машинага ўтирмайман”, деб тўнғиллабди-да, эшикни тарақлатиб ёпибди. Бу ҳолатга тушунмай, ҳайдовчи йўлида давом этибди. Бу ношукур йўловчидан жахлингиз чиқаётгандир. Мен ҳам биринчи бор бу гувоҳликни ўқиётганимда, шундай фикрга келган эдим.

Narrator 1 Аммо гувоҳлигимизнинг давомини эшитсангиз, Худонинг ғамхўрлигини кўрасиз. Қанчадир вақт ўтиб, бу сотувчи чўпон билан биргаликда қамоқхоналардан бирига махбусларга ёрдам бериш учун борибди. Шунда қамоқхона камераларидан бирида ўтирган бир маҳбус панжарага яқинлашиб, сотувчидан сўрабди: — Сен хеч чўлда машина ҳайдаганмисан? – Ҳа, деб жавоб берибди сотувчи. Бир сафар чўлда кетаётганингда бир йўловчи қўл кўтариб, сўнг машинангга ўтирмай кетганми? – Ҳа, деб жавоб берибди сотувчи яна ҳайрон бўлиб. – Ўша мен эдим, дебди бошини эгиб ҳалиги махбус. Эшикни очиб ўриндиқда очиқ турган Инжилни кўриб, онамнинг ҳам Инжил ўқигани кўз олдимга келди.

Narrator 2 Онам мен ҳақимда Худога ибодат қиларди, менга Худо каломидан насиҳатлар қиларди, аммо мен онамнинг ўгитларидан кўра, бемаза дўстларим билан гаплашишни ва улар билан вақт ўтказишни ёқтирардим. Эшикни очиб, Каломингни кўргач, онамнинг дуоларини эшитгандай бўлдим. Онам ҳам сен каби Калом ўқирди, деб сени қўйиб юборишга қарор қилдим. Шунинг учун ҳам машинангга ўтирмадим. Аслида, машинали кишини тутиб, унинг бор йўғини шилиб мамлакатдан қочиб кетмоқчи эдим. Аммо Китобингни кўриб, онам ёдимга тушди ва сени ўлдирмасликка қарор қилдим. Бороқ барибир режамни амалга оширдим. Улар мени барибир тутиб олишди. Янада кўпроқ гувоҳликлар билан танишишни истасангиз, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top