3:17

Худонинг ғамхўрлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун мен ҳаётимда содир бўлган бир ажойиб ва унутилмас бир сабоқни сизлар билан бўлишишни истадим. Баъзан Худованд бизга кўрсатган сабоқларини дарҳол кўришга қодир эмасмиз. Баъзан эса Муқаддас Рухнинг шарофати билан дархол ҳаётимизда Худо бизга кўрсатмоқчи бўлган нарсани осонгина кўрамиз. Фикримча, ҳар бир имонли Худонинг ҳаётида қилган ишлари мўъжизалари ҳақида ёзиб қўядиган бир кундалик тутиши керак. Чунки инсон табиати унутишга мойил. Худованд бизга қилганларини эса унутмаслик керак. Худованд ҳаётимизда қилган ишини кўришимизга рухсат берганида тасвирлаб бўлмас ҳисларни туямиз. Кўрамиз-у Худованднинг инояти ва марҳаматидан қалбимиз шукроналикка тўлади. Худовандни улуғлашга ва Унинг меҳрибонлигини тасвирлашга сўз тополмаймиз. Ҳар холда мен ўзимни шундай ҳис қиламан. Яқинда ҳам шундай бўлди. Ҳаётимда нималар содир бўлгани ҳақида эшитинг.

Narrator 2 Турмуш ўртоғим билан турмуш қурганимизга 20 йил бўлди. Тўрт нафар фарзандимиз бор. Шу йиллар ичида бир бирор марта ҳам бир-биримиздан узоққа кетмаганмиз. Ўтган ёзда турмуш ўртоғим иш юзасидан бошқа давлатга уч ойга кетишига тўғри келди. У ҳам мен ҳам бу айрилиқ бизга ва фарзандларимизга қандай таъир қилар экан, деган ҳавотирда бўлсак ҳам уни сиртимизга чиқармадик. Мени кўпроқ ёз ичи болаларимнинг дадаси бўлмаса қандай кун кечирар эканмиз, деган фикр ташвишга соларди. Ахир эр киши оиланиг боқувчиси ва таъминотчиси хисобланади. У кетаётган бўлса ҳам юрагимда ҳали уни қўйиб юбормаган эдим. Кетгач, мен ҳам кетганига рози бўлдим. Уч ойлик ҳаётимизни Худовандга топширдим. Бир томондан бу вақт ичида мен болаларим билан кўпроқ вақт ўтказа оламан, қўлимдаги бор пулни ўзим истаганимча сарфлай оламан, деб ўйладим. Бироқ олдимда қўлимиздаги бор пулни донолик билан сарфлаш масаласи ҳам турарди.

Narrator 1 Ҳар куни кечқурун фарзандларим билан Худованд Каломини ўқишга қарор қилдик. Шундай қилдик ҳам. Ҳар куни бир синовдан ўтардик. Ҳар куним мен учун бир сабоқдек эди. Худди ҳар куни имтихон топшираётгандек эдим. Тез орада Худованд мени бир иш билан таъминлади. Ўша дамда жуда хурсанд бўлдим, лекин бу Худовандинг таьминоти эканини сезмагандим. Худованд ёз бўйи бизни бирор нарсага муҳтож қилмади. У бизга рухий озуқани ҳам маънавий озуқани ҳам етказиб турди. Бизга синовлардан ўтишимиз учун куч ҳам берди. Ўша ёз жуда қийин турли ташвишларга тўла бўлди. Бироқ шу нарса аниқки биз ўша синовлар ва ташвишлардан сабоқ олдик. Юқорида баъзан Худованднинг тaъминоти ва марҳаматини дархол кўра олмаймиз, деб айтган эдим. Ўша холат айнан менга тегишли. Сабаби ўшанда Худованд таъминотини кўрмаган эдим.

Narrator 2 Бир неча ой ўтиб яқинда Худованд билан сокин вақт ўтказар эканман, Муқаддас Руҳ Унинг ўшанда ёз ичи ҳаётимга нималарни олиб келгани, мени ҳар томондан тўкис қилиб қўйгани ҳақида ўйладим. У турмуш ўртоғим ўрнига энг катта таъминотчи бўлди. У бизни ҳеч нарсага зориқтирмади. Бизнинг рухимиз учун қандай озуқа ёки танамиз учун қандай озиқ овқат кийим кечак керак бўлса барини муҳайё қилди. Турмуш ўртоғим сафардан қайтиб келгач, бу сафар Худованднинг хоҳиши билан эдими, йўқми деб ўйладик. Аммо ҳозир ишонч билан айта оламанки, бу Унинг хоҳиши эди. Худованд биздан ҳеч нарса кутмаган холда, шунчаки Оталик вазифасини бажарди. У менинг энг ғамхўр ва энг мукаммал Самовий Отамдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top