3:09

Менинг ҳақиқий дўстим

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугун суҳбатимиз давомида, бир ўспириннинг Худованд ҳақида билганларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бу ўспирин ҳозир улғайиб, ўзи ҳам бир жамоатга чўпон бўлган. Аммо у ёшлигидаги бир воқеани ҳеч ҳам унутмайди. У ўзи ҳақида шундай эслайди. Мен ҳамма болалар каби ўйин ва дўстлар даврасидан бошқа нарсани ўйламайдиган йигит эдим. Бир куни тасодифан кўчада бир кишига урилиб кетиб, ўша одам билан танишиб қолдим. У биз яшаётган жойдан икки квартал наридаги жамоатда чўпон экан. Нимадир бўлиб, у билан йўлда тез-тез учрашадиган бўлиб қолдик. Ўшанда бунга ҳайрон бўлардим, аммо ҳозир ишончим комил-ки, бу меҳрибон Худовандимнинг иши эди. У бир куни мени ўз жамоатига чойга чақирди.

Narrator 2 Мен ҳеч иккиланмай бордим. Жамоатга кириб борар эканман, юрагимни аллақандай ҳислар чулғади. У ерга биринчи бор қадам босишим эди. Унинг хонасига кириб, ўзимни енгил ҳис қилдим. У билан турли нарсалар, дўстларим, ҳар кунги машғулотларим ҳақида суҳбатлашдик. Бора-бора у билан очиқ гаплашадиган бўлиб қолдик. Шундай суҳбатлардан бирида, у менга Худованд билан дўст бўлиш ҳақида айтиб қолди. Мен унинг устидан кулдим. «Ахир кўринмайдиган Зот билан ҳам дўст бўлиб бўларканми?». Бироқ у менга сабр тоқат билан, бу дўстлик қандай бўлишини тушунтириб берди. Унинг гапларини мен ҳам сизга сўзма-сўз етказишга ҳаракат қиламан. У шундай деганди: «Чиндан ҳам, Худованд менинг атрофдаги оддий инсоний дўстларимга ўхшамайди.

Narrator 1 У билан теннис ўйнайолмайман. Уни кечки овқатга таклиф қилаолмайман. Унга савол бериб, саволимга ўша заҳоти овоз чиқариб, жавоб беришини кутолмайман. Бироқ, У ягона Зот. Унга ўхшаши бошқа йўқ. Шундай экан, У билан дўстлигимиз ҳам ўзига ҳос ягона бўлиши керак. Агар Худованд билан дўст бўлишни истасам, У билан дўстликнинг ўзгача эканлигини ҳис қилишим, У билан мулоқотда, кўчадаги дўстларимга ишлатадиган турли хил жаргон ва уятсиз сўзларни ишлатмаслигим, йиртиқ жинсиларда ўзимни зўр кўрсатмаслигим керак. У билан дўстлик шундай самимий ва осон-ки, бунинг учун ҳар бир инсон ўз юрагига ташриф буюриши, ўз заифликларини тан олиши ва барини Худовандга тўкиб солиши керак. У сизни фақат ташқи томондан биладиган дўстларингизга ўхшамайди.

Narrator 2 У сени яратган, сени ўзингдан-да кўпроқ яхши билади. Фақат камтарлик ва очиқ дил билан Унинг олдига келишингни, У билан дўст бўлишга қарор қилишингни истайди. Дўстлар билан муносабат қандай бўлади? Одатда яхши дўстлар синалаган бўлади. Улар сени сотиб кетмаслигига ишонасан. Сенга қарши ёмон иш қилмаслигига ҳам. Худованд эса ўша сен билган дўстларингдан ҳам Буюкроқ ва меҳрибонроқ. Унга оддий дўстларингга ишонганингдан кўра 10 карра кўпроқ ишонсанг ҳам кам. Унга чин дилдан ишониш ва Уни ранжитмаслик, дўстликнинг энг асосий қоидасидир. Агар шундай қила олсанг, Худованд билан дўстлик сенинг ҳаётингни бутунлай ўзгартириб юборади.» Мен шундай қилдим. Чиндан ҳам Худованд билан дўстлик ҳаётимни ўзгартириб юборди. Агар Худованд мени топиб олмаганида, ҳаётим қамоқхонада тугаган бўларди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top