Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун бир машҳур ёзувчининг гувоҳлигига эътибор қаратамиз. Унинг гувоҳлиги бошқалари олдида антиқалиги билан ажралиб туради. Бу ҳаётда муҳим бўлган нарса ҳақидаги гувоҳлик. Худованд бизга тушунтирмоқчи бўлган нарса ҳақидаги гувоҳликдир. У ўз китобида бу гувоҳликни шундай ёзади: «Мен бу кўрган тушимни ҳеч қачон унутмайман. Бу туш менга Худодан берилган сабоқдай эди. Ҳар сафар ўша тушим ёзилган дафтаримни варақлар эканман, энг қадрдон нарсам олдига қайтгандай ҳис қиламан. Бир куни шундай туш кўрдим. Тушимда худди Индиана Жонсдек бўйдор плашч ва худди уникидай шляппа кийган бир нотанишни кўрдим. У қабрлар орасида юрарди. Мен негадир ўзимни унга яқин олиб, ундан бу ерларда нима қилиб юрганини сўрадим. У эса аниқ жавоб бермай, қабрларга ишора қилди.
Narrator 2 Мен ўша заҳоти тушунмаган бўлсам-да, унинг инсонларни нариги дунёга олиб кетиш учун келган элчи эканини тушим давомида билиб олдим. Бироз ўтиб тушимда ўша шляпали нотаниш олдида бир танишимни учратдим. Ундан бошқа кўчада ҳеч ким йўқ эди. Худди бутун шаҳар одамлари бу ерни тарк этгандек эди. Дўстим жуда ҳам рангпар ва касалманд кўринди. Мен нотанишдан сўрадим: «Дўстимни олиб кетгани келдингми? У бош чайқади-да узоқ тикилиб туриб: «Сен учун келдим», деди. Негадир ўша топда ўлимдан қўрқмадим. Унинг сўзларини ҳотиржам қабул қилдим. Кейин эса мени олиб кетишидан олдин бир илтимосимни бажаришини сўрадим. У рози бўлди. Ўша заҳоти шаҳар кўчалари яна одамларга тўлди. Мен кўчада турли хил танишларимни кўрдим. Дўстларимни, мени ёқтирмайдиганларни, ашаддий тақидчиларимни ва оиламни кўрдим.
Narrator 1 Ўша дамда мен ҳатто энг ёқтирмайдиган одамларим билан ҳам самимий ва дўстона муносабатда бўлдим. Улар билан хайрлашдим. Уларга қаерга кетаётганим ва шляпали киши ҳақида индамадим. Уларнинг назарида эртага биз яна кўришадигандек эдик. Оилам билан узоқ хайрлашмадим, фақат бирга ибодат қилишни таклиф қилдим, холос. Тушимда шундай оддий, шундай ажойиб ибодат қилдимки, умримда бундай ибодат қилмагандим. Ўшанда ҳар қандай ҳис туйғудан кўра муҳаббат ва меҳр биринчи ўринга чиқиб қолган эди. Ўша дамда ҳаётнинг ва яшашнинг асосий мақсади муҳаббат эканини англадим. Ўшандан сўнг уйғониб кетдим. Дарҳол қўлимга қоғоз ва қалам олиб, тушимда кўрганларимни эслаб қолганимча қоғозга туширдим. Бу худди ўнгимда бўлгандек табиий туш бўлганди. Ўша дамдан бошлаб ҳаётда энг асосий ва энг табиий Худо истаган муносабат муҳаббат эканини англадим.
Narrator 2 Бошқалар сизга қандай муносабатда бўлишмасин сизнинг асосий вазифангиз уларни севиш ва уларга шундай муносабатда бўлишдир. Муҳаббатдан қолган ҳамма муносабатлар ёки туйғулар у қадар аҳамиятли эмас. Улар охиратда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. Зеро, Муқаддас Калом шундай дейди: «Одамлар сизга қандай муносабатда бўлишини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муносабатда бўлинг. » Исо Масиҳ бизга эслатган энг муҳим амрлардан иккиси ҳам муҳаббатга асосланган амрлар эди. Бутун амрларнинг энг муҳими шу: «…Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан севгин. Ана бу энг муҳим амр. Иккинчиси эса ундан кам эмас чунончи: «Ўзгани ўзинг каби севгин»» (Марк 12:29) www.najot.com сайтимиз сизга яна ҳам қизиқарли маълумотларни ҳадя этади.