3:39

Руҳий ғалаба 283

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормииз. Азизлар, эфирда яна бир эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тингланг. Азиз радио тингловчи биродарлар, бугун сизлар билан шайтоннинг ўзига хос айрим усуллари ҳақида суҳбатлашмоқчи эдик. Ўзининг бузуқ ниятларини амалга оширишда шайтон фойдаланадиган ўзига хос усуллардан бири бу — васвасага солиш усулидир. Шайтон одамларни турли хил йўллар билан гуноҳга бошлайди.

Баъзан искариотлик Яҳудо воқеасидаги каби тўғридан-тўғри гап орқали васвасага солади. Баъзида эса сохта пайғамбарлар кўринишидаги ўзининг жин-ажиналари орқали бу ишни амалга ошириши ҳам мумкин. Шайтоннинг одамларнинг шахсий заифликларидан фойдаланиши ҳам тез-тез учраб турадиган ҳол албатта.У ҳатто Исо Масиҳни ҳам васвасага солган, дунё устидан ҳокимлик ва салтанатни ваъда қилиб, Уни гуноҳ қилишга ундагани ҳар биримизнинг ёдимизда бўлса керак. Азиз биродарлар, шу ҳақида Муқаддас каломингизнинг Луқо китоби 4 боби 5 ҳамда 8 оятларидан ўқиб олишингиз мумкин.

Одамзотни васвасага солиш билан бир қаторда, шайтон ёлғондан фойдаланиб ҳам ҳузур қилади. Унинг ёлғон табиати Ҳазрати Исо ёқлаб чиққан ҳақиқатнинг бутунлай аксидир. Шайтон кўп ишлатадиган энг катта ёлғонлардан бири — солиҳ бўлмай туриб ҳам марҳаматга эришиш мумкин деган бузуқ фикрдир. Бу ёлғонни унинг деярли ҳамма васвасасида кўриш мумкин. Шайтон энг катта ёлғончидир, шунинг учун ҳам у ҳақиқатни сохталаштириш бўйича устаси фаранг ҳисобланади. Шайтон Нажот хабарини айттирмаслик учун, бу ҳақиқатни бошқаларга етказмоқчи бўлган ҳар қандай кишининг оғзини ёпиш учун ўз усулларидан фойдаланади.

У Худо Каломининг тарғиб қилишга тўсқинлик қилади. Хушхабар тарғиб қилинаётган вақтда шайтон Худо ҳақиқатини тушуниб етмасин, деб одамларнинг ақл кўзларини кўр қилиб қўяди. Кўп ҳолларда у зўравонлик ишлатиб, Худонинг ишларига қарши ҳам чиқади. Моддий дунёга тартибсизлик келтириб, одамларни ғам-қайғуга солади, азоблайди. Баъзан тўғри йўлга солиш мақсадида Худо Ўз халқини шайтоннинг ихтиёрига қўйиб беради. Шайтон ҳақида биз билиб олган барча фактлар ичида энг муҳими — бу унинг абадий ўлимга маҳкумлигидир. Шайтоннинг Худога қарши кўтарган исёни ҳеч қачон ғалаба билан тугамайди.

Унинг узил-кесил мағлубияти Янги Аҳд китобларида аниқ қилиб тасвирланган. Раббимизнинг хочдаги ўлими шайтоннинг мағлубиятга учратди. Хочдаги ўлим шайтондан ҳамиша устун келиб яшаган Масиҳнинг бегуноҳ ҳаётидаги юксак чўққи бўлди. Раббимиз қайтиб келганда ва иблис “оловли ва олтингугуртли кўлга ташланган” пайтда тўлақонли ғалабага эришилади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com ушбу манзилга албатта ўз фикр ва мулохазаларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз.Азизлар, яна радиомиз тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top