Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, келинг бугунги мавзумиз орқали Жанубий Кореяга қандай қилиб Хушхабар етиб борганлиги ҳақида суҳбатлашсак. Марҳамат, тингланг. Жанубий Кореяда Хушхабар 1880 йилларда протестант хизматчилари томонидан жуда кенг ёйилди. Бундан 20 йил олдин мамлакатга католик хизматчилари кириб келган эди. Лекин улар протестант хизматчиларидек катта ютуқларга эриша олмади.
Протестант хизматчиларининг бундай катта ютуқларга эришишига сабаб, Худони ифодалаш учун корейсча “Хананим” сўзини ишлатиши эди. Бу сўзни тўғридан- тўғри таржима қиладиган бўлсак, Худо деганидир. Бу сўздан ташқари хизматчилар Жанубий Кореядаги жамоатлар бошқарувини тўлиқ маҳаллий хизматчилар қўлига топшириши бўлди. Протестант хизматчилари асосий эьтиборни маҳаллий хизматчиларни тайёрлашга қаратди. Хизматчилар маҳаллий жамоатни ўз-ўзини таьминлаш, ўз-ўзини бошқариш, ўзлари Хушхабарни ёйишга чақирди.
Қисқа вақт мобайнида маҳаллий хизматчилар жамоат бошқарувини ўз қўлига олди. Орадан 100 йил вақт ўтиб, маҳаллий корейсларнинг ўзлари катта кучга айланишди. Ҳозирги даврга келиб, Корея жамоатлари дунёдаги тез ўсиб бораётган жамоатлар қаторидан ўрин олди. Йигирманчи асрнинг 80 йиларида Кореяда ҳар куни 10та янги жамоатлар очилаётгани кузатилган. Ҳисоб-китобларга кўра ҳар йили миллион корейс фуқаролари Исо Масиҳни Нажоткорим деб қабул қилиб жамоатга қўшилган. Агар бу кўрсаткич мана шундай давом этса, йигирманчи аср охирига бориб Кореядаги ярим аҳоли масиҳий бўлишини айтишган.
Ҳозир дунёда энг катта иккита жамоат Корея пойтаҳти Сеул шаҳрида жойлашган. Бу жамоатдан бири Пол Йонги Чо чўпонлик қилаётган Хушхабар жамоатидир. Пол Йонги Чо1936 йили буддист оиласида дунёга келади. Бу йиллари мамлакат Япония ҳукмронлиги остида, халқ эса қийин аҳволда эди.Чо ёшлигидан ўпка касаллиги бор бўлгани учун жуда нимжон бўлиб, кўплар унинг яшаб кетишига ишонишмас эди. Бундай нимжон боланинг ҳолати ёш имонли қизнинг эьтиборини тортди. Бу қиз ҳар доим нимжон касалванд Чодан хабар олиб суҳбатлашар эди, ва шу қиз орқали имонга келади. Худованд эса унинг соғлиги ҳақида доимо ғамхўрлик қиларди. Худованд Ўзи учун керакли бўлган ҳар бир инсонни турли вазиятларда ҳам асрайди. Балоғат ёшида имонга келган Чо “қандай қилиб Худога энг яхши хизмат қилиш мумкин” деган фикр билан яшай бошлади. 1958 йили Кореядаги Инжил мактабини якунлаб, Сеул яқинида палаткада имонлилар жамоатини бошлаган. Чо касаллигига қарамасдан камситилган, ҳўрланган, камбағал, касалманд инсонларга Хушхабарни етказди. Орадан олти йил ўтиб, палаткада бошланган жамоат сон жихатдан икки минг кишига етди. Азиз биродарлар, ушбу мавзумизнинг давомини келгуси эшиттиришларимиз орқали давом эттирмоқчимиз. Ҳозир эса азизлар, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сизларга яна бир бор эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Ушбу манзилимизга ўз фикр ва мулоҳазаларингиз ёзилган мактубларингизни юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.