2:55

Хушхабар тарқатиш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Худо сизни тарихдаги энг катта, кенг, турлича ва энг муҳим бўлган шоҳлик Ўзининг Шоҳлигига қатнашишингизни таклиф қилади.

Тарих Унинг ҳикоясидир. У оиласини абадият учун барпо қилаяпти. Ҳеч нарса муҳим эмас ва ҳеч нарса узоқ давом этмайди. Ваҳий китобидан бизга маълумки, Худонинг байналминал топшириғи якунланади.

Бир куни Буюк Топшириқ Буюк Якунга айланади. Жаннатда “ҳар бир ирқ, элат, миллат ва тилдан” инсонлар тўдаси Исо Масиҳ олдида Уни улуғлаш учун турадилар. Дунё талабига жавоб берадиган масиҳий бўлиш билан шуғулланиш олдиндан жаннат қандай бўлишини бироз татиб кўришингиз мумкин.

Исо Масиҳ шогирдларига “дунёдаги ҳамма жойларга бориш ва Хушхабарни ҳар бир кишига айтишни” буюрганида, камбағал ва Яқин Шарқдаги шогирдлар тушкунликка тушишган.

Улар юриб боришлари керакми ёки қандайдир ҳайвонга миниб олишлари керакми? Улар сафарга чиқишлари учун шугина бор эди, холос. Уларда океанни кесиб ўтиш учун кемалар йўқ эди, шунинг учун уларда бутун дунёга бора олиш учун жисмоний тўсиқлар мавжуд эди.

Ҳозирги кунда бизда самолётлар, кемалар, поездлар, автобуслар ва автомобиллар бор. Бу кичик дунё ва кун сайин кичикроқ бўлиб бормоқда. Сиз уйингизда бўлишингиз керак бўлса бир неча соатда океанни кесиб ўта оласиз.

Масиҳийлар учун халқаро топшириқларда қатнашиш тўғри маънода чексиздир. Агар саёҳат агентликларидан сўрасангиз, сиз учун дунёнинг ҳар бир бурчагига бориш имконияти бор. Бизда Хушхабарни ёймаслик учун бирор узр йўқ.

Ҳозир интернет орқали дунё янада кичрайиб бормоқда. Телефон ва факсларга қўшимча равишда, ҳар бир имонли дунёдаги ҳар бир давлатдаги киши билан боғлана олиши мумкин. Бутун дунё сизнинг бармоғингиз учидадир.

Чекка қишлоқларга ҳам электрон почталар етиб бораяпти, шунинг учун ҳам уйингиздан чиқмасдан туриб ҳам улар билан хушхабарни бўлишишингиз мумкин. Тарихда бирор марта ҳам Топшириқни бажариш бунчалик осон бўлмаган. Масофа, нарх ва саёҳат энди катта тўсиқ эмас.

Тўсиқ фақатгина бизнинг ўйлашимиздадир. Дунё талабига мос масиҳий бўлишингиз учун сиз онгингизга бирор ўзгартириш киритишингиз керак. Сизнинг келажакка нигоҳингиз ва муносабатингиз ўзгариши керак.

Сизда қарор қабул қилиш учун танлов бор. Сиз дунё талабига жавоб берадиган масиҳий бўласиз ёки дунёвий масиҳий бўласиз. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top