3:48

Уй гуруҳлари 137

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Мана сиз азизлар билан ажойиб кунларида учрашиб турибмиз. Азиз биродарлар, сизларнинг ҳар бирингизга соғлик ва омонлик тилаган ҳолда, бугунги уй жамоатлари гуруҳларининг фаолияти ҳақидаги суҳбатимизни бошламоқчиман. Джорж Бернард Шоу бир пайтларда ёзган эди: “Ким ишни қилолса, у ўқита олмайди”. Бу афоризмда Шоу, қанчалик у инсоннинг қандайлигини тушунмаганлигини намоён қилди. Ўқитиш ва ўрганиш ҳақиқий ўзгариш учун ҳар доим йўналиш бўлиб келган.

Шунинг учун Раббимиз Исо Масиҳни одамлар Ўқитувчи ёки Раббий деб чақиришган. У дунёнинг тариҳида энг кўзга кўринган инсон сифатида танилган, шу инсон энг чуқур ўзгаришлар олиб келган, ва У асосан ўқитувчи эди. Исо Масиҳ Уста Ўқитувчи. Осмон Шоҳлиги ҳузуринининг одамларга ақл бовар қилмайдиган ҳақиқатини ушлашга ёрдам берар эди. Азиз биродарлар, ёдингизда бўлса Раббимиз Исо Масиҳ ҳар доим таълимот берар эди. Исо ҳикоялар айтганда ҳам, саволлар сўраганда ҳам таълим берар эди. У мўъжизалар қилганида ҳам ва Қуддус устидан йиғлаганда ҳам таълим берар эди.

Исо кўпинча ҳар доим ўқитар эди. Фақатгина Отаси билан шахсий ва жуда яқин муносабатларда бўлганида ўқитмаган. Ҳаттоки шу суҳбатларни эшитиб баҳраманд бўлганимизда, биз ибодат қилишни ўргандик. У ҳар доим таълимот берар эди. Шу дунёда яшаганда масиҳийнинг имони ўсиши учун ҳақиқат пойдевордек қанчалик муҳим эканлигини У билар эди. У Муқаддас Руҳни, бизнинг ўқитувчимиз бўлиши учун ва ҳақиқатга бизни етаклаш учун бизга юборишни айтган эди. Нафақат Муқаддас Руҳ бизни ўқитувчимиз бўлиши лозим, балки Исо Масиҳ Раббимиз айтганидек, биз ҳам шогирдлар орттиришимиз керак.

Исо Масиҳ ерда бўлганида У биринчи ўн иккита шогирдларни чақирди ва улар ҳам ўзига яраша бошқа шогирдлар орттиришган. Шундай инсонлар асрлар давомида бошқа шогирд орттирганликлари учун, бир куни Осмон шоҳлигининг Хушхабари бизга ҳам етиб келди. Нима учун Исо битта шогирднинг ўрнига ўн иккита шогирдни чақирди? Азизлар, бунинг учун Раббимиз Исо Масиҳда кўп арзирли сабаблар бўлган. Исо Масиҳ хоҳлаган етукликка эришиш учун, кичик гуруҳ издошларнинг кучи ва ҳар хиллиги муҳим эди. Шу шогирдлар бир-бирини ва Масиҳни билиб, улар бир-бириларнинг фикрларини синовдан ўтказар эдилар, биргаликда ифодалаб, улар бир-бирининг ишончларини мустаҳкамлигини ва лойиқлигини текширишарди.

Энг муҳими, Масиҳ билан юрган сари, улар ўз тажрибалари ҳақида бир-бири билан бўлишишар эди. Шогирдлар Уста Ўқитувчи билан юрган сари, улар ҳар доим ҳаракатда бўлишарди ва мулоҳаза қилишарди. Биз Масиҳнинг танасимиз ва Масиҳ тананинг боши. Бу дегани ҳозирги даврда биз тирик Масиҳни ҳис қилишимиз учун, биз ўз ҳаётимизда бошқа иймонлилар билан муносабатда бўлишимиз керак деганидир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: www.najot.com Шунинг билан азизлар, сизларга саломатлик тилаб, келгуси эшиттиришларимизгача хайр деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top