2:43

Уй гуруҳлари 48

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азизлар, сиз билан яна кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттириш ниятидамиз.

Азиз биродарлар, сизлар билан аввалги эшиттиришларимизда гуруҳ аъзоларининг барчаси йиғилишларда эркин иштирок этишлари кераклиги ҳақида гаплашган эдик. Гуруҳ аъзолари янада самаралироқ иштирок этишлари учун, хизматчилар ва гуруҳ етакчилари максимал даражада камтарин бўлишлари керак.

Шундагина гуруҳдаги бошқа аъзолар ўзларини эркин ҳис этадилар. Ҳар бир гуруҳдаги хизматчи ва етакчилар йиғилишларда ўзларини кўрсатишлари эмас, балки ҳар бир аъзонинг йиғилишда актив иштирок этишларини хоҳлашлари керак.

Азиз радио тингловчи, энди сизларда бир савол туғилиши табиийдир. Агар ҳамма имонли биродарлар йиғилишда иштирок этсалар, унда хизматчи ва етакчиларга нима иш қолади деган савол? Албатта, ушбу саволга шундай жавоб берган бўлардим.

Хизматчи ва етакчиларнинг асосий вазифаси, гуруҳ аъзоларининг руҳий ўсишлари учун ҳамда хизмат қилишлари учун йўл-йўриқ кўрсатишдир. Оддий иштирокчи аъзолар, агарда бирор хизматни олиб боришни истасалар, албатта, етакчиларнинг маъсулияти янада ошади.

Чунки янги хизмат бошлаган хизматчиларга бошида тўғри маслаҳатлар, йўл- йўриқлар жуда муҳим бўлади. Азизлар, сизларнинг фикрларингиз қандай? Хизмат қилмоқчи бўлган биродарлар қандай фазилатларга эга бўлишлари керак?

Албатта, хизматчи Исо Масиҳни таниб билиб, бутун ҳаётини Унга бағишлашга тайёр биродар бўлиши керак. Бундан ташқари, ўзининг манфаатини эмас, балки Раббимиз Исо Масиҳнинг манфаатини ўйлайдиган биродар бўлиши керак.

У биродар ҳеч қачон дунёга эргашмайди ва жамоатни ҳеч қачон ўзиники деб билмайди. Аксинча, Худонинг жамоати деб, доимо жамоатни ҳимоя қилишга ва уни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳар бир жамоатнинг боши Раббимиз Исо Масиҳдир.

Шунинг учун жамоатни ҳам Раббимиз Исо Масиҳни севгандай севиб, хизмат қилишимиз керак. Жамоатда чин кўнгилдан хизмат қилган биродарни, албатта, Худо янада марҳаматлайди.

Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, оилангизга тинчлик тилаган ҳолда, ўзимизнинг интернет сайтимизни яна бир бор манзилини эслатиб ўтсам. Имконингиз бўлганида ушбу сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимиз: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр, соғ саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top