Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, эфирда яна бир эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тингланг. Шайтон ҳақида биз билиб олган барча фактлар ичида энг муҳими, бу унинг абадий ўлимга маҳкумлигидир. Шайтоннинг Худога қарши кўтарган исёни ҳеч қачон ғалаба билан тугамайди. Унинг узил-кесил мағлубияти Янги Аҳдда аниқ қилиб тасвирланган.
Келинг азиз дўстлар, Муқаддас Каломдан баъзи оятларни келтириб ўтамиз. Масалан, Луқо китобининг 10 боби 18 оятида Раббимиз Исо Масиҳ шундай деб айтади: “Исо уларга деди: Мен шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим.” Яна Юҳанно мактубининг 12 боби 31 оятида: “Ҳозир бу дунё ҳукм қилинади, ҳозир бу дунёнинг ҳокими ташқарига чиқариб ҳайдалади”. Яна Ваҳий 12 боби 9 оятида ҳам шундай ёзилгани бор: “Улкан аждарҳо ғолиб келмади. Осмонда уларга бошқа жой қолмади”. Албатта, Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими шайтонни мағлубиятга учратди.”
Болалар эт ва қондан иборат бўлганлари учун, Исо Ўзи ҳам уларга тенглашиб, худди шундай вужудга эга бўлди, токи ўлим билан даҳшат сочувчи иблисни Ўз ўлими орқали йўқ қилсин…” Хочдаги ўлим шайтондан ҳамиша устун келиб яшаган Масиҳнинг бегуноҳ ҳаётидаги юксак чўққи бўлди. Раббимиз қайтиб келганда ва иблис “оловли ва олтингугуртли кўлга ташланган” пайтда тўлақонли ғалабага эришилади. Ҳазрати Исонинг ўлими, гуноҳ устидан ғалаба қилишда имонлига ҳам куч-қудрат берди. Биз имонлилар, “тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи тез орада шайтонни оёқларимиз остида эзиб ташлашига” (Римликларга 16:20) қаттиқ ишонамиз.
Римликларга китобининг 16 боби 20 оятида шундай ёзилган: “Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи тез орада шайтонни оёқларингиз остида эзиб ташлайди”. Бироқ бу каби шахсий ғалаба бизнинг хоҳиш-иродамизга ва шайтон васвасаларига қарши қандай қилиб тура олишимизга боғлиқ. Маккор иблисни енгиш учун Худо бизга қуйидагиларни берган: Қўзи яъни Раббимиз Исо Масиҳ қонининг қудрати Ваҳий китоби 12 боб11 ояти. Раббимизнинг самода туриб имонлилар учун қиладиган шафоати Ибронийларга 7 боби 25 ояти ва Римликларга китобининг 8 боби 27 оятидан 34 оятигача бўлган жойлар.
Муқаддас Руҳнинг бошқаруви Галатияликларга мактубининг 5 боби 16 ояти ва охиргиси Руҳий жанг учун турли хил қурол-аслаҳалар Эфесликларга мактубининг 6 боби 13 оятидан 17 оятигача бўлган жойлар. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Худованд ҳар биримизни танлаб олган экан, шу билан бирга барчамизга, шайтонга қарши тура олишимиз учун куч ҳам бера олади. Фақатгина Худонинг кўрсатмаларига амал қилсак бас. Шунинг билан азиз радио тингловчи мухлислар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етай деб қолди. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали дийдор учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз радио тингловчи.