Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, мусулмонлар Қурбон ҳайитини нишонлашади. Яҳудийлар қўй сўйиб, Фисиҳ байрамини нишонлашади. Энди бир савол пайдо бўлади. Шундай экан масиҳийларнинг қурбонлиги қаерда? Раббимиз Ҳазрати Исо Масиҳга ишонган киши албатта масиҳийдир. Масиҳийлар Тавротга ҳам, Инжилга ҳам ишонадилар. Шунинг учун масиҳийлар ҳар иккала Фисиҳ ва қурбонлик сўйиш воқеаларига ишонишса, нима учун улар буни нишонламайдилар?
Ёки масиҳийликда ҳам Фисиҳ борми? Ёки масиҳийликда Қурбон ҳайит борми? Бу саволга жавоб бериш учун биз, албатта, Инжилга қарашимиз ва Худо хислатлари таълимотларини таҳлил қилишимиз зарур. Инжил таълимотига кўра, Худо ҳақиқий муҳаббатдир, буни ҳеч ким инкор этолмайди. Бундан ташқари Худо оламнинг Яратгувчисидир ва У Ўзининг яратганлари билан муносабатда бўлишни хоҳлайди. Худонинг хурсандчилиги ва хоҳиши инсоният билан, буюк яратилиш билан, алоқа қилиш ҳар иккала ақл ва истакни бахш этишдир. Муқаддас китоб ва Инжилда шундай ёзилган: “Худо севгидир. Севгини дилига жо қилган киши Худо билан бир тан бўлиб яшайди, Худо ҳам унинг вужудида яшайди” — 1Юҳанно китоби 4 боби 16 ояти.
Бундан ташқари яна Юҳанно мактубининг 10 боби 10 оятида жуда ажойиб оят бор: “Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман,” — деб айтади Раббимиз Исо Масиҳ. Худо инсонлар билан ҳамроҳликни қидиргандан бери, нима учун бизнинг дунёмиз Худодан шунчалик узоқлашди? Азиз радио тингловчи мухлислар, бунинг ягона сабаби, чунки жуда баланд девор бизни Худо ва Унинг севгисидан ажратаётганга ўхшайди. Ушбу деворни биз гуноҳ дея айтамиз. Ҳурматли тингловчи, албатта Худованд ушбу гуноҳ деворини олиб ташлашни ва бизга Ўзи билан бирга яшаш учун имконият беришни жуда истайди.
Лекин инсонлар буни истайдими? Агарда инсонлар Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнингбизлар учун амалга оширган ишларини охиригача англаб билганларида эди, ўйлайманки, балки шайтон устидан ғалабага эришишимиз янада осонроқ бўлармиди. Худованд шайтон устидан аллақачон ғалабага эришган. Худованд Ўзининг ягона Ўғли Раббимиз Исо Масиҳни хочда ўлимга боришига розилик берди. У Ўзининг ягона Ўғлини инсонларнинг гуноҳи учун бир марта қурбон қилди. Шундай экан яна қурбонликлар келтиришга ҳожат бормикан? Раббимиз Исо Масиҳ хочда азоб чекиб ўлганида, У бутун инсониятнинг гуноҳини ўз бўйнига олди, Унинг ўлими биз инсонларга шайтон устидан ғалабага эриша олишимизни янада осонлаштирди. Азиз биродарлар, Раббимизнинг ўлими жаннат ила дўзахнинг фарқини англашимизга ёрдам берди. Танлов эса ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир карра эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунга қадар хайр саломат бўлинг.