3:07

Руҳий ғалаба 138

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда руҳий ғалаба мавзусидаги эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тингланг. Ҳолдан тойган кишилар кўпинча бошқа одамлар билан чиқиша олмайдилар; муносабат қилиш учун зарур бўладиган хислатлар уларда ҳам ривожланган бўлади ёки умуман бўлмайди.

Улар бошқалар билан чиқишиб кетиш борасида ҳеч кимдан ажралиб турмайди. Бу яхши муносабат қилиш уларнинг қўлидан келмайди дегани эмас, шунчаки, улар учун ўйланган режа одамлардан муҳимроқ ҳисобланади.

Икки кўзи мақсад ва вазифада бўлганлиги учун ҳам бундай кишилар ўз атрофидаги одамларга камдан-кам эътибор беришади. Борди-ю, эътибор қилгудек бўлишса ҳам, бирор ишни бажариб бериши кераклиги учунгина мурожаат қилишади. Фойдаси тегмайди, деб ўйлаган бошқа кишиларга эса ишга халақит берадиган тўсиқ ёки рақиб сифатида қарашади ва улардан фориғ бўлиш пайига тушишади.

Будан ташқари, ишчилар орасида баъзида рақобатдошлик ҳолати ҳам ана шундай ҳолатларга олиб келиши мумкин. Азиз биродарлар, ҳозирги кунда нафақат дунёвий ташкилотларда ишлайдиган кишилар орасида, балки масиҳий ташкилотдагилар орасида ҳам ўзига яраша турли конфликтлар бўлиб туради.

Бунинг асосий сабабларидан бири, улар орасидаги биргаликда ибодат қилишнинг йўқлигидир. Ҳолдан тойган кишининг ўз атрофидагиларнинг соғлиғига, касбий ва руҳий ўсишларига жуда кам эътибор бериши барчага тушунарли бўлиб қолади.

Бундай одам учун фақат режа мавжуд бўлиб, у ҳеч қачон муҳокама қилинмайди ва бу режа бошқа барча нарсалар устидан ўз ҳукмини ўтказади. Ҳолдан тойган киши атрофидаги дили вайрон бўлган ва хом ҳаёллари чиппакка чиқиб, ўзларидан шунчаки фойдаланишганини тушуниб етган ҳамкасблари ва ходимлари бирин-кетин ундан кета бошлайдилар.

Азиз биродарлар, Худованд бизларни ҳар биримизни ўзаро яхши муносабатда бўлишимизни истайди. Баъзида масиҳий ташкилотларнинг хизмати жуда яхши бўлиши мумкин. Лекин ўзаро муносабат Худованд истаганидай бўлмаса, қилаётган хизматингиз ҳеч кимга керак эмас.

Ахир Худо инсонларнинг ташқи гўзаллигига эмас, аксинча юрагига кўпроқ эътибор беради. Ҳурматли радио тингловчи, агар сиз шундай ҳолатлардан хабардор бўлсангиз, биринчи галда атрофингизда хизмат қилаётганлар учун, қолаверса муаммонинг ўчоғи учун ибодат қилинг.

Ваҳоланки, бундай ҳолларда ибодат ва рўза тутиш орқали Худованддан ёрдам олишимиз мумкин. Азизлар, ўзингиз билган шунга ўхшаш муаммолар ҳақида бизнинг манзилимизга мактуб йўлланг, биргаликда ибодат қилайлик. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top