Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлса-да яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз. Азизлар, марҳамат, тингланг: эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, кўпчилик инсонларнинг ўйлаганидек, Раббимиз Исо Масиҳ ер юзига фақатгина яхши таълимотчи ёки табиб бўлиш учун келган эмас. Аслида У Худонинг Қурбонлиги бўлиш учун келган. Исо Масиҳ Ўз ўлими орқали бизнинг гуноҳларимиз учун тўлов тўлаш учун келган эди.
Демак, Исо Масиҳнинг солиҳлиги ва туғилишидан гуноҳсизлиги ва фақат Унинг ўлими бизнинг гуноҳ учун тўлов бўла олади. Инжилда ҳамма Худога қарши гуноҳ қилгани ва нажотга муҳтожлиги аниқ қилиб айтиб ўтилган. Нажотнинг маъноси Худо томонидан авф этилишдир, чунки биз тўлолмайдиган тўловни кимдир тўлади. Шу тўлов орқали инсонларга тўлиқ ғалаба келди. У шундай ғалабаки, ким-ки Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимига ишонар экан, демак, у шайтоннинг ҳийлалари устидан руҳий ғалабага эришади. Раббимиз Исо Масиҳ солиҳ эди ва жон деб биз олган қарзни тўлади. Инсоният гуноҳга ботган. Гуноҳ бизни Худо билан ажратадиган девордир.
Исо Масиҳ инсон зоти учун қурбон бўлган ягона солиҳ қурбонликдир. Иброҳим ўзининг ўғли ўрнига қўчқорни қурбонлик қилганидек, Исо Масиҳ инсоният гуноҳи учун хочда қурбонлик қилинди. Қўй ўлди, шунинг учун ўғил қутилиб қолиши мумкин. Исо ўлди, шунинг учун биз қутиламиз. Худо Иброҳим ўғли учун қўй билан тўлов тўлаганидек, Худо дунёга Исо Масиҳ орқали тўлов тўлади. Қурбон ҳайитда мусулмонлар қўйни қурбонлик қилганидек, исроилликлар Мисрдаги Фисиҳ байрами давомида қўйни қурбонлик қилишади. Яҳудийлар Фисиҳ байрамини нишонлайдиган кунларида, Исо Масиҳ Рим императори томонидан берилган олий жазони қабул қилиб, ҳочга михланди.
Шундай қилиб, Худо Исо Масиҳни бизнинг гуноҳларимиз учун қурбон бўлишга юборди. Энди У абадий ўлим устидан Ўз ҳокимлигини ўрнатди. Исо чинакам Қурбон бўлди. У бутун инсонларнинг гуноҳини кечириш учун Худонинг Қўзиси бўлди. Яҳё пайғамбар Исони кўрганда башорат қилиб деган эди: “Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи қурбонлик Қўзиси!” Юҳанно мактубининг 1боби 29 ояти. Исо Масиҳ дунёнинг гуноҳларини олган Худонинг Муқаддас Қўзисидир. Худо бизни У билан ажратиб турадиган деворни бузиб ва Исо Масиҳ орқали Ўзига йўл ва эшик очди. Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди.
У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди, ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди. Худонинг адолати қарор топди, чунки гуноҳ учун жазо тўланган эди. Худонинг раҳмдиллиги қониқарли эди, чунки инсониятда тўлов бор. Исо Масиҳ бизнинг гуноҳларимиз учун тўлов тўлади, шунинг учун биз Худо билан муносабатда бўлишимиз мумкин. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.