2:49

Руҳий ғалаба 153

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлса-да яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз.

Дунёвий одамларга Худонинг Хушхабарини тарқатиш хизматининг бирида шундай воқеа содир бўлгани ҳақида эшитган эдим: “aгар сиз масиҳий бўла туриб гуноҳ қилиб қўйсангиз ва Раббимиз Исо Масиҳ ер юзига иккинчи бор ташриф буюргунига қадар Худонинг олдида ушбу содир этилган гуноҳингиз учун тавба қилиш ёдингиздан чиқиб кетса, нима бўлади?”

Шунда залда ўтирган одамлар бараварига: дўзахга тушамиз, — деган оммавий жавоб қайтардилар. Ишониш қийин, шунга ўхшаш хавотир билан қандай қилиб инсон яшаши мумкин? Қизиқ, нима учун шайтон биз, имонлиларни, нажотга бўлган ишончимизда иккиланишимизни хоҳлайди?

Ҳа, азиз биродар, у бизнинг Худовандни берган ваъдаларига ишонмаслигимизни ва доимо иккиланишимизни истайди. Яна у шуни истайдики, биз масиҳийлар Худонинг сўзларига ишончсизлик билан қарашимизни. Шу билан бирга Худо Ўзининг барча ваъдаларини бажармайдиган ёлғончи Худо деб қарашимизни истайди.

Шайтон истайдики, Худованднинг барча ҳокимлигидан биз ҳам воз кечишимизни ва Худони ёлғончи Худо деб айтишимизни. Шайтон ҳамма инсонларни йўлдан оздиришни истайди.

У кўпинча масиҳий инсонларга пичирлаб шундай дейди: “Худо сени жаннатга боришингини истамайди. У сени исмингни абадий ҳаёт китобидан учириб ташлашни ҳамда қийналган пайтларингда тескарига қараб устингдан кулаётганини биласанми?

Сен У учун умуман қадрсиз одамсан. Ундан кўра, мен сега бераётган лаззатли ҳаётдан лаззатлан. Кейин нима бўлса бўлар. Атрофинга қара, шунча одам Худосиз яшаб келмоқда, сен ҳам улардан бири бўлсанг, ҳеч нарса қилмайди. Сен ҳам бошқалар каби бўл,” — деган ёлғон гаплар. Шайтон яхши билади, агар кимнидир олган нажотига нисбатан иккилантира олса, демак, шу одам Худо томонидан берилган ҳимоя кийимларини ечишини.

Ҳимоя кийимларини ечган одамни эса калтаклаш ва тезда ҳушсиз ҳолатга тушириш жуда осон кечади. Ҳурматли радио тингловчи биродар, мен истардимки, Худованд томонидан сизга ва ҳар биримизга берилган абадий ҳаётни, нажотни Раббимиз Исо Масиҳ келгунига қадар сақлаб қолишимизни.

Раббимизнинг келиши эса жуда яқин. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Ҳурматли биродарлар, бизнинг www.najot.com интернет сайтимиз ишлаб турибди. Сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top