3:37

Уй гуруҳлари 147

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли тингловчилар, Худованд бизга яна радио тўлқинларимиз орқали учрашишга имконият бергани учун Унга раҳмат айтамиз. Азиз биродарлар, кўпинча бир неча йиллардан бери фаолият кўрсатиб келаётган кичик уй гуруҳларининг айрим аъзолари иложи борича етакчиларга жумбоқли саволлар беришга уринишади. Нафақат кўпдан бери фаолият юритиб келаётган гуруҳнинг аъзолари, баъзи пайтларда кичик уй гуруҳингизга эндигина келиб қўшилган биродарларда ҳам шунга ўхшаш саволлар бўлиши мумкин. Бундай икки ҳолатда ҳам кўпинча бир хил ҳолатни кузатишимиз мумкин.

Айрим биродарлар атайлаб етакчиларни қийин саволларга тутиши мумкин. Баъзи пайтларда эса ҳақиқатдан ҳам тушунишни истаган биродарлар ҳам шундай саволлар билан мурожаат қиладилар. Азиз биродарлар, нима бўлганида ҳам жавоблар ҳақида гапиришга тайёр бўлинг, иложи борича билган саволларингизга жавоб беринг. Суҳбат амалиётини рағбатлантириш учун уларнинг ўзларидан бошқа саволларни сўранг. Агарда суҳбат қизиқарли давом этаётган бўлса, яхши суҳбатларни тўхтатманг. Аксинча, тортишув ёки бошқаларнинг шаънига тегадиган ёки кимларнидир айблаб камситадиган суҳбатлар бўлса дарҳол тўхтатинг. Нима учун тўхтатганингиз сабабини ҳам очиқ гуруҳ аъзоларига айтишдан тортинманг.

Сиз бошқаларни ўз фикрлари билан бўлишишга далда беринг. Ҳар хил дунёқарашлар гуруҳ аъзоларининг қизиқишини ва фикрлашини шубҳасиз ривожлантиради. Етакчининг мақсади суҳбатни сусайтириш эмас, балки етаклашдир. Гуруҳдаги шахслар ҳар хил бўлганда, ўрганиётган мавзуни қаттиятлик билан ўрганишда далда беринг. Агарда танланган мавзу аниқ бўлмаса, ҳар хил ҳаракатлар қилиниши мумкин: тушунмовчиликлар ҳал қилинолмаслиги мумкин, аъзолар “рози бўлиши ёки рози бўлмаслиги” ҳақида уларга далда беришингиз мумкин, бир-бириларини дунёқарашларини тушунишлари мумкин.

Энг муҳими, барчага бир хил муносабатда бўлишга ҳаракат қилинг. Кимдир сизга яқин ёки таниш инсон бўлгани учун фақатгина унинг фикрини маъқуллашдан йироқ бўлинг. Доимо тўғри фикрни маъқуллашга одатланинг. Шу билан бирга азиз биродарлар, бошқаларни хафа қилманг. Уларга ҳам дўстона ва биродарларча муносабатда бўлиш жуда муҳим. Турли суҳбатлар ёки тортишувлардан сўнг биргаликда ибодат қилиш — барчани тенг фикирли ёки тенг ҳуқуқли эканликларини ҳис этишларида ёрдам беради. Кимдир ўзини камситилган ёки уни фикрини ҳеч ким инобатга олмаётгандек ҳис этмасин. Шундай биродарларни кўрсангиз, суҳбат якунида олдига бориб далда беришга ҳаракат қилинг.

Гуруҳнинг ҳеч бир аъзосига қандай вазият бўлмасин, тўғридан-тўғри “жавобингиз нотўғри”, деб айтилмасин! Суҳбатларингиз шундай бўлиши керак-ки, келаси учрашувни биродарлар интизорлик билан кутадиган бўлсин. Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги суҳбатимизга якун ясаб, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top