3:45

Худонинг сўзи 246

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан беҳад хурсандман. Навбатдаги эшиттиришимиз эфирда: марҳамат, тинглаб ором олинг. Азиз радио тингловчи биродарлар, ўйлайманки, ҳар биримизни бир савол жуда қизиқтирса керак. Яъни “Худо қаердан келиб чиққан?” деган савол. Аслида биз инсонлар учун Худо ҳақида эшитганларимизнинг кўпини тушунишимиз қийин. Масалан, Худонинг бир вақтнинг ўзида ҳамма жойда бўла олиши. Биз буни ҳатто тасаввур ҳам қила олмасак керак.

Худо ҳам бизга буни тушунтириб бермаган. Лекин бир кун келиб жаннатда барча саволларимизга жавоб оламиз деб, сиз азизларни ишонтира оламиз. Худо қаердан келиб чиққан? Унинг ота-онаси бўлганми? Йўқ, Худога ота-онанинг кераги йўқ. У ҳеч қачон туғилмаган ва самода ўсиб-улғайган кичкина болакай ҳам бўлмаган, чунки У абадий бор бўлган. Худо ҳар доим буюк бўлган. Бугунги кунга келиб ҳам У ҳечам ўзгармаган. Худо сен дунёга келмасингдан ва ҳатто ота-онанг туғилмасидан аввал ҳам бор эди. Тоғу тошлар, дов-дарахтлар вужудга келмаган, ўт-ўланлар ўсмаган, ер юзида жониворлар бўлмаган пайтда ҳам Худо бор бўлган.

Худо борлиқда умуман ҳеч нарса бўлмаган пайтда ҳам бор эди. Ва У абадий барҳаётдир. Биз ҳам абадий яшаймиз. Худо бизни шу мақсадда яратган. Бизнинг ердаги ҳаётимиз чегараланган. Танамиз бир кун келиб қариб қолади ва ер юзини тарк этишимизга тўғри келади. Бироқ ердаги ҳаётимиз давомида Худони севиб яшаган бўлсак, биз абадий яшаш учун Унинг ҳузурига, жаннатга бора оламиз.

Ер юзида ақлсиз одамлар оз эмас: улар Худони севиш ўрнига фақат ўзларини яхши кўриб яшайдилар. Бундай одамларни улар ҳаётдан кўз юмгач, Худо ўз ҳузурига қабул қила олмайди. Улар Худодан айрилган ҳолда абадий яшайдиган қоронғу ва зимистон жойга тушадилар.

Ҳар доим абадий яшаймизми, демак, ерда қандай яшаётганлигимизга эътибор беришимиз зарур. Мен абадий яшашини унутиб қўйган бир бой одам ҳақида ҳикоя қилиб бераман. Бу одамнинг ҳосили мўл-кўл бўлибди. Ҳамма омборлари дон билан тўлиб-тошибди. Бундан бой одам жуда-жуда хурсанд бўлибди, чунки донни қиммат сотиб, янада бойиб кетиши мумкинлигини у яхши биларкан-да. “Жуда яхши! ― дебди у ўзига-ўзи. ― Энди ишламасам ҳам бўлаверади. Кўнглим тусаган ҳамма нарсани олишга етадиган пулга эга бўламан!” Кечқурун ухлаш учун ётганида, унинг ўй-ҳаёли фақат бойликда бўлибди. Ҳосилнинг бир қисмини муҳтожларга бўлиб беришни эса ҳаёлига ҳам келтирмабди. Ўша кечаси бой ўлибди. Энди унга Худонинг олдига боришга тўғри келибди.

Шундагина Худога хизмат қилиши ва ўзидаги бойлик билан камбағал ва беморларга ёрдам бериши керак бўлганлиги унинг ёдига тушибди. Бироқ энди кеч эди. Ўйлайманки, сизларнинг ҳеч бирингиз ана шу бой каби нодон эмассизлар! Шунинг билан азизлар, мавзумиз ҳам охирлаб қолди. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.najot.com Азизлар, ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва қизиқарли маълумотларга эга бўлинг. Ҳозирча хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top