3:17

Худонинг сўзи 15

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг муҳтарам тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинларида учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун микрофон олдида бошловчи мен Ғолиббек. Муқаддас Каломда шундай ажойиб оят бор: “Сўраб туринг, сизга берилади”.

Азизлар, бу ажойиб ваъда эмасми? Лекин Худованд бу ваъдани ҳар қандай кишига бермаган. Йўқ, У бу ваъдани Ўзининг фарзандларига берган. Унинг фарзандлари ким? Ҳа, ким Раббимиз Исони ўз Қутқарувчим деб қабул қилган бўлса ўшалардир. Булар — Унинг фарзандлари, Худонинг фарзандлари.

Биз туғилганимизда Унинг фарзанди ҳисобланмаймиз. Худонинг фарзанди бўлишимиздан олдин ҳаётимиздаги баъзи нарсалардан халос бўлишимиз керак.

Бу — гуноҳ. Худо Ўз Каломида айтган: “Ҳамма гуноҳ қилган”. Азиз дўстим, сенинг ички сирларингни мен, мендаги сирни эса сен билмайсан.

Лекин Худо буларнинг ҳаммасини: нима қилаётганилигимизни, юрагимизда нима борлигини ва қандай ҳаракат қилаётганлигимизни — ҳаммасини кўриб турибди. Ва У биз чин юракдан Уни севамизми ёки йўқми, буни ҳам билади. Худо муқаддас, гуноҳ эса ёмон, У осмонда гуноҳ бўлишига чидай олмайди. Худо “гуноҳкор жон ўлади” деган.

Бу дегани, бундай жон Худонинг ҳузурида, Худо билан бирга осмонда бўла олмайди деганидир. Лекин Худо одамлар нажот топиши учун бизга ўхшаган, танада туғилган Ўзининг Ўғли Исо Масиҳни юборган. Лекин У гуноҳ қилмаган, чунки У Худодир. У хочда Ўз қонини тўкканида, сенинг ва менинг ўрнимга ўлган.

У сенинг ва менинг барча гуноҳларимиз учун ўлган. Кейин У қайта тирилиб осмонга олинган. У ҳозир тирик, агар биз Уни қабул қилсак, У билан абадий бирга яшаймиз! Муқаддас Китобда Худо айтади: “Исо Масиҳга ишон ва нажот топасан”-деб. Бу сен барча гуноҳларингдан қутқариласан дегани.

Муқаддас Китоб яна: “Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди”- деб ёзилган жойи бор. Юҳанно мактубининг 1 боби 12 ояти. Азиз дўстим, сен ҳозирнинг ўзида Исодан Қутқарувчим бўлгин, деб сўрашингиз мумкин ва Унинг жавоби “ҳа” бўлади. Сен тақиллатишинг ва сўрашинг шарт эмас, чунки У, сен келиб, Уни қабул қилишингни кутиб турибди.

Ҳурматли тингловчи, агар Раббимиз Исо Масиҳдан кечирим сўрашни ва ўзингиздаги барча гуноҳлар учун тавба қилишни хоҳласангиз, лекин буни қандай қилиш кераклигини билмасангиз, бизга мактуб йўлланг. Бизнинг хизматчиларимиз сиз, азизларга, албатта жавоб ёзади ва Муқаддас Калом орқали барча саволларингизга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top