3:11

Муқаддас Калом 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Эркинликдаги дунёда масиҳийлар Инжилнинг муҳимлигини тан олишади, бироқ бундай эркинликда улар озмунча унинг қадрига етмайдилар. Лекин, агар уни енгил тушуниш мумкин бўлмай қолсачи? “Каломини юрагингизда сақладингизми”? (қ. Заб. 118:11). Инжил қўлингизда бўлмай туриб, Худога содиқ қола олишингиз учун, Инжилий таълимотнинг асослари ҳақида ёрқин тушунчага эгамисиз?

Исо Худо Каломига тўла–тўкис боғлиқ бўлишнинг энг асл намунасини кўрсатди. У ҳар доим Муқаддас Битикни ўқирди. Мисол учун, шайтон Уни чўлда васвасага солганда, унинг ҳар бир ҳамласига Исо Муқаддас Битикдан жавоб келтирарди (қ. Мат. 4:1–11). Исо ўз таълимотини Эски Аҳд Битикларига асослади ва кўпинча тарихий мисоллар сифатида қўллаб, уларга мурожаат этарди. Айтиш мумкинки, Исо Ўз илоҳий нуфузи билан бир маротаба бўлса ҳам унинг ҳар бир Китобидан лавҳалар келтириб, Эски Аҳдга содиқлигини исботлади! Айниқса, Исо Ўз ўлими ва қайта тирилишидан кейин Битикдан қандай фойдаланганини таъкидлаш қизиқарлидир. Эммаус йўлида Ўзининг икки шогирди билан кета туриб, У, “…Мусо пайғамбардан тортиб, барча пайғамбар китобларида Ўзи ҳақида ёзилган оятларнинг ҳаммасини уларга тушунтира бошлади” (Лқ. 24:27).

Ҳаворийлар Китобидан дастлабки жамоат ҳаётида Битик марказий ўрин эгаллагани равшан бўлади. Ҳаворийлар уни Элликчилар воқеасини тушунтириш учун қўллашган (қ. 2:16–21), Исога Масиҳ деб ном берилиши (қ. 2:25–28), Исо воизликлари (қ. 8:29–35), таъқиб қилишганда қандай йўл тутиш кераклигини аниқлаш (қ. 4:23–26), қувғин пайтидаги жамоатнинг аҳволини аниқлаш (қ. 7:1–53) ва мажусийлар ичидан чиққан имонлиларга ўз муносабати (қ. 15:13–21).

Том маънода ўз ўринларининг исботи сифатида Эски Аҳд Битикларини Янги Аҳд масиҳийлари ва Битик муаллифлари қандай қўллашгани борасида юзлаб мисоллар мавжуд. Бу Инжилий таълимот учун ҳаддан зиёд муҳим ва бугун Инжил имонлилари орасида худди шу нарса кузатилиши қувонч бағишлайди. Инжил ҳақиқатда илоҳий билим манбаидир. Эски Аҳд Китоблари минг йиллар давомида яҳудий халқи томонидан тузилган ва Исо бу Битикларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади. Илк жамоат Янги Аҳд Китобларини уларга аста–секин қўша бошлади ва Муқаддас Руҳ уларнинг нуфузини тасдиқлади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top