Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Инжил фойдасига энг кучли далиллардан бири унга турли тоифаларнинг, яъни варварлар, фашистлар ва коммунистларнинг ғазабнок нафрати дея ҳисоблаш мумкин. Лекин нима учун уларнинг бари Инжилдан шунчалар ҳадиксирайди? Нима сабабдан шунчалар яккаҳоким идора тартиби бу Китобнинг тарқалишини тўхтатишга интилишади? Совет Иттифоқи пайтларида бир куни икки ёш скандинав аёлларини Инжилнинг нусхасини одамларга тарқатаётган вақтда тутиб олдилар.
Милицияда уларга жуда қўпол ва дағал муносабат қилишди, уларни автомобили билан бирга бутун мол мулкини мусодара қилишиб, ўзларини эса мамлакатдан чиқариб юборишди. Бошқа бир ҳолатда, бир инглизни худди шундай “жиноят” учун турмага тиқишди. Нимага? Чунки, репрессив ҳукумат ўхшаши йўқ бўлган Инжил кучидан даҳшатга тушишади.
Аввалроқ биз масиҳийликни яксон қилиш мақсадида репрессив ҳукуматлар қўллайдиган турли усулларни муҳокама қилдик. Одатда таъқибларнинг бошида улар Исо таълимоти уларнинг қарашларига тўла мос келишини айтишади ва бунинг асосида ёш имонлиларни масиҳий бўлиб қола олишлари ва айни бир пайтда уларнинг мафкурасини тарафдори бўла олишларини айтиб ишонтиришга уринадилар. Лекин улар шунингдек, мунтазам равишда халққа Инжилда кўплаб қарама–қаршиликлар мавжудлиги ва уни ҳеч қачон мутлақ ҳақиқий Китоб сифатида ҳисоблаш керакмаслигини сингдиришга уринадилар.
Улар кўпинча, гўёки Инжилда тўлиб тошган “бувининг эртаклари” устидан куладилар ва фақат имонга асосланиши мумкин бўлган таълимотни ақлга мувофиқ равишда тушунтирилишини талаб қиладилар. Жудаям озчиликни ташкил этувчи масиҳийларгина бундайин ҳужумларга шайдирлар.
Бир куни хитой бош университетида бир гуруҳ масиҳий талабалар масиҳийликка душман бўлган домлаларни бахс орқали берк кўчага киргизиб қўйишди, аммо оқибатда ҳукумат уларга “тарғибот”ини ман қилди ва зўровонлик билан имонлиларни ўз талабларига бўйин эгишга мажбур этдилар. Масиҳийлар бундай вазиятга тушганда, Инжилни жиддий ва синчиклаб ўрганишга тўғри келади.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.