3:26

Муқаддас Руҳ инъомлари

MP3

Ассалому алейкум азиз тингловчилар. Сизлар билан бир неча дақиқа давомида мен Ғолиббек бўламан. Келинглар, биринчи Коринфликлар мактубининг ўн иккинчи бобини ўқиб чиқайлик. Бу жойда Муқаддас Руҳнинг инъомлари ҳақида ёзилган. Ўйлайманки, бу ҳақида ҳар бир масиҳий тўғри фикрга эга бўлиши керак, бошқаларнинг фикрига асосланиб эмас, балки Муқаддас китобга асосланиб. Чунки бу мавзу масиҳийларнинг орасида кўплаб баҳсларни ва клишмовчиликларни туғдиради. Ҳаворий Павлус ўша бобни шундай сўзлар билан бошлаган: “Эй биродарлар, Муқаддас Руҳнинг инъомларҳақида бехабар қолишингизни истамайман”.

“Руҳий инъомлар ҳар хилдир, Руҳ эса биттадир”, — давом эттиряпти Павлус. “Хизматлар ҳар хилдир, Раббимиз эса биттадир. Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир. Демак Муқаддас Руҳ инъомлари инсон томонидан эмас, Худованд томонидан берилади. Худованд эса уларни хоҳлаганига беради. Баъзилари номаълум тил инъомига катта эътибор бериб, уни энг асосий инъом деб биладилар. Хатто номаълум тилда гапирмаган масиҳийларни руҳи заиф ёки Муқаддас Руҳга эга эмас деб ўйлайдилар. Лекин ҳаммага ҳам бир хил инъомлар берилмайди. Ҳаворий Павлус ёзганидек, “Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади. Биров Руҳ илҳоми билан ҳикматли каломни айтади, бошқасига ўша Руҳ билимли гапиришни ато этади. Ўша Руҳ бировга имон кучи, бошқасига эса шифокорлик инъомларини бахш этади. Бировга мўъжизакорлик кучлари, бошқасига башоратгўйлик, яна бошқасига руҳларнинг фарқига бориш қобилияти насиб этади. Бирига турли тилларда гапириш, бошқасига бу тилларни таъбир қилиш илҳоми келади. Буларнинг ҳаммаси эса ўша битта Руҳ таъсирида содир бўлади, Руҳ Ўзи хоҳлагани бўйича, бу қобилиятларни ҳар кимга алоҳида тақсимлайди”.

Лекин энг олий инъом – бу севгидир. “Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган занг бўлиб қоламан”, деб айтган ҳаворий Павлус ва шу сўзлар ҳар биримизга танишдир. Ўн тўртинчи бобида Муқаддас Руҳ инъомлари ҳақида гапириб у яна севги ҳақида гапиради: “Севгининг пайидан бўлинглар, шунингдек, Руҳннг инъомларни олиш…учун ғайрат қилинглар”. Шундай масиҳийларни учратганман, ўзларини руҳан кучли, Муқаддас Руҳ инъомларга эгаман деб айтадилар, лекин уларда севгини кўрмаганман. Чунки улар бошқа деноминацияларга тегишли бўлган масиҳийларни қабул қилолмайдилар, уларни ёмон кўрадилар. Келинглар, бундай иикиюзламачиликни қолдирайлик, чунки биз ишонадиган Раббимиз битта. “Агар башоратгўй бўлсам, агар бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай илмни билсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарса эмасман”.Азизлар эшттиришимизни шу сўзлар билан якунлаймиз, сизлар билан хайрлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top