Ассалому алайкум ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Тинчлик учун шароитлар Исо ўргатганидек, ўзини, оилани, қабилани, миллатни, ирқни бизнинг ҳаётимизнинг марказидан четлатиб, унинг ўрнига Масиҳни ва Унинг Шоҳлигини қўяди (Римликларга 8:6). Ҳаётимизнинг марказига Масиҳни қўйиб, Худо Шоҳлигига қандай таъсир қилишига қараб, биз нарсаларни «яхши» ва «ёмонга» ажратишимиз мумкин.
Шундан келиб чиқиб, оламда инсонлар икки гуруҳга: Худо фарзандларига ва иблис фарзандларига бўлинади. Худонинг фарзандлари доимо бахтиёр ва мамнун бўлишлари керак, чунки уларнинг ҳаммалари бир хил нарсани излайдилар. Улар Худонинг иродаси пайида бўладилар.
Масиҳий ҳаётининг маркази Ким?
Манман бўлган инсон «юқоридаги нарсалар» мазмунини тушунолмайди. Шунга қарамасдан, Худо фарзанди шундай манман бўлган инсонни ҳам севиши керак. Худо фарзанди бўлган инсон Масиҳнинг хочдаги ўлими орқали “ўзидан кечиш хочи” енгиллатганлигини билган ҳолда, манман одамни Худо Шоҳлигига орттириш пайида бўлиши керак. Бу – ҳамма одамлар кўтариши керак бўлган хочдир. Кўряпсизми, инсон ўзидан кечиш хочини зарур деб билса ҳам, ҳали уни жуда оғир деб ўйлайди. У бу дунёда яшаб, бошқа инсонлар билан алоқалардан воз кечишни ўзига раво кўрмайди. Ҳали ўз истакларини ва «ҳуқуқларини» рад этишга у мойил эмас. Чунки бу ўзини рад этишга ва қонунга мойил бўлмасликни, бошқаларга, уларнинг ҳуқуқларига ва истакларига бўлган унинг муносабатини шакллайди. У қонунга бўйсунади, лекин у бахтсиз ва жоҳил, чунки у манман одамдир!
Манман инсонларга имонлилар қандай хабарни етказишлари керак?
«Менинг ҳузуримга келинг, – дейди Масиҳ – Менинг бўйинтуриғимга ўзингизни қўшинг» (Матто 11:28-29). Хочни ўзингиз кўтаришингиз керак. Гуноҳкор одам “ўзидан кечиш” хочини жуда оғир деб ўйлайди. Имонли учун бу хоч «бўйинтуруқ»дир – Масиҳ шундай дейди. Нима учун? Чунки «бўйинтуруқ»ни доим юкни биргаликда кўтариб юриш учун енгиллатиб бўлади. Бинобарин, Исо бизга айтмоқда: «Хочингизни Менга келтиринг, биз уни бирга кўтариб юрамиз… Менинг бўйинтуруғим бизни бирга бойлаб юкни енгиллатади… ва сиз, Менинг бўйинтуруғим юмшоқ ва юким енгиллигини англайсиз».
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.