2:56

Исо ҳам биз каби васвасага солинган

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ёқуб ёзади: «Лекин ҳар ким ўзининг эҳтиросига берилиб, алданиб васвасага дучор бўлади. Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга сабаб бўлади». Бундан биз қуйидаги ҳақиқатларни ўрганиб олишимиз мумкин:

Ҳар бир инсон ўз эҳтиросига қизиқса ёки маҳлиё бўлса, васвасага тушади. Исо васвасага тушган, аммо Ўзини Худонинг иродасига бўйсунишини қолдирмаган.

«Эҳтиросга берилиш» ўз хоҳишларини тўғри ишлатиш истагидан юз ўгиришни билдиради. Худо бизга истакларни беради ва агар улар У хоҳлаганидек ишлатилса, унда улар тоза ва эзгу бўлади. Уларни керакли тарзда ишлатганимизда Худо хурсанд бўлади. Ўз эҳтиросларимизга берилиш ва маҳлиё бўлиш хоҳишларимизни беъмани моҳиятга зид ишлатиш демакдир. Бинобарин, қачон биз ўзимизни иблис хоҳишини қондириш учун тақдим этганимизда, бизга гуноҳ киради.

Эҳтирос гуноҳнинг бошидир. «Эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади…»

Агар биз унга ТАСЛИМ бўлмасак, васваса гуноҳ эмас. Биз таслим бўлсаккина, васваса гуноҳ бўлиб қолади. Табиий истаклар доим биз билан бўлади. Худо уларни бизга берган ва улар ёвузликка эмас. Биз улардан уялмаслигимиз керак. Бироқ агар биз улар билан «завқланиб», уларни моҳиятли даражада ишлатмасак, бу истаклар зиён келтиради. Улар гуноҳнинг бошланиши бўлган эҳтиросга айланади.

Исо васвасага солинган, аммо У васвасаларга таслим бўлмаган. Исо васвасага солинган, аммо У ҳеч қачон завқланмаган. У доим Унга хос истаклардан ўринли фойдаланган. Сиз: «Исо ҳам бизга ўхшаб табиий истакларга эга эдими?» – дейишингиз мумкин. Ҳа, Исонинг ҳам биздек хоҳишлари бўлган. У ҳамма нарсада васвасага солинган. Бу ҳақида сиз Ибронийларга мактуб 4:15-да ўқишингиз мумкин.

Исо бу васвасаларга қандай қаршилик қилган? У доимо ибодатда бўлган, Унинг сўзлари шундай эди: «Васвасага тушмаслик учун ҳушёр бўлиб, ибодат қилинглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир» (Матто 26:41). Унутманг, васвасага солиниш гуноҳ эмас. Аксинча, ўзимизга хос истаклар, эҳтиросга айланиб, бизни гуноҳли ҳаракатларга ва фикрлашга олқишлайди. Агар бизнинг истакларимиз эҳтирос бўлиб қолган бўлса, унда биз аллақачон гуноҳ йўлида турган бўламиз.

Бинобарин, бизнинг фикрларимиз пок ва бизнинг табиий истакларимиз Муқаддас Руҳнинг назорати остида бўлиши керак. Муқаддас Руҳ, бизнинг истакларимиз эҳтирос бўлиб қолишига йўл қўймайди. У бизни гуноҳли фикрлаш ва гуноҳ қилишимизга рухсат бермайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top