Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.
Тадбиркорлар ўз ишини ўз фойдаси ёки фирма фойдаси учун ташкил
этади. Шунинг учун тадбиркорлик фаолиятига энг кучли мотивациялар
хосдир. Юқори технологияли соҳаларда шахсий иш одатда конкрет
илмий-техник фикрлар билан боғланган бўлади. Чунки тадбиркорлар
маҳсулот яратиш технологиясини яхши тушунишади.
Тадбиркорлик 2 ёки 3 та битим асосида эмас, балки давомий тарзда
амалга оширилади. Бу ерда гап тизимли, стабил ташкиллаштирилган
хўжалик фаолиятини якуний натижа сифатида кейинги ривожланишни
мақсад қилиб олишида кетяпти.
Бу эса фойда ўсиши ва молиявий муаммоларни ҳамда ташкилий
камчиликларни омадли ҳал этиш, фирманинг муқобил ривожини ва
самарали фаолиятини таъминловчи технологик ресурс ва бошқа
имкониятларини топиш. Тадбиркорлик фаолияти конверцион омадга эришишга
йўналтирилган: фойда ва тадбиркорлик даромади олиш, бу эгалик
қилишнинг бундай фаолият амалга ошириладиган бозор шартлари билан
келишилган ва фақатгина иқтисодиётнинг бозор тизими билан боғлиқ.
Тадбиркорликнинг соф фойдасини кўп қисми шахсий истеъмолга эмас,
балки кейинги хўжалик фаолиятининг самаралироқ йўналишларини
ривожланишга йўналтирилади. Тадбиркорлик фаолияти капитални энг яхши тарзда ишлатишга йўналтирилган: шахсий ва бошқа мулк ҳамда молиявий, материал, техник ва меҳнат ресурслари. Тадбиркорлар мулк хўжалиги фойдаланувчи ва бошқарувчиси сифатида чиқади. Бу эса мулк субъекти сифатида унинг харакатларини қамраб олади, яъни унинг даврий қайтарилишидаги реал жараёнини амалга ошириш учун зарур, яъни:
— эркин ва мустақил равишда қарорлар қабул қилиш имкони, яъни
эгаликни унинг ҳақиқий кўринишида амалга ошириш;
— ишлаб чиқаришнинг барча иштирокчиларини ва фаолиятининг
барча турларини мувофиқлаштириш;
— ишлаб чиқариш ва субъектни ташкиллаштириш, пул маблағлари
харажати мулкнинг арендага олиниши ва берилиши билан боғлиқ.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.