3:09

Кичик бизнесдаги қонун-қоидалар ва ҳуқуқлар 4 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.

Агар контрактация шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тайёрловчи етиштирувчи жойлашган ерда ундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилиши ва олиб кетишни таъминлаши шарт. Агар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тайёрловчи жойлашган ерда ёки у кўрсатган бошқа ерда қабул қилинса, тайёрловчи етиштирувчи томонидан контрактация шартномасига мувофиқ ва шартлашилган муддатда келтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилишдан бош тортишга ҳақли эмас.

Тайёрловчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини олиб кетишни ёки қабул қилиб олишни таъминламаган тақдирда етиштирувчига қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қийматини ва уни келтириш харажатларини тўлайди. Контрактация шартномасига мувофиқ олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлайдиган тайёрловчи етиштирувчининг талабига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш, чиқиндиларини тарафлар келишган нархда етиштирувчига қайтариши шарт.

Контрактация шартномаси қишлоқ хўжалик корхоналари, шу жумладан, деҳқон ва фермер хўжаликлари билан маҳсулот харид қилувчи, шу жумладан тайёрлов, савдо, қайта ишловчи ўртасида тузиладиган ҳуқуқий ҳужжатдир.

Унга асосан хўжаликлар қишлоқ хўжалик маҳсулотини шартномада назарда тутилган миқдорда, сифатда, ассортиментда ва муддатларда етиштириш мажбуриятини, тайёрловчи эса уни қабул қилиб олиш, қийматини белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича тўлаш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аванс бериш ва маҳсулотни транспортда ташишда хўжаликка ёрдам кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Бозор муносабатлари шароитида шартномалар барча мулк шаклидаги корхоналар, шунингдек, тадбиркорлар ҳамда бошқарув органлари ўртасида иқтисодий муносабатларни ўрнатувчи ва тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжатдир.

Контрактация шартномасини тузиш ва бажариш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли Қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида НИЗОМ асосида тартибга солинади.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top