Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Худонинг солиҳлик Шоҳлигида жангчи–хизматчи бўлиш учун одам аввало жангчи–хизматчи бўлиб ўзгариши лозим!
Ихтиёрий равишда Исо Масиҳнинг шогирди бўлиш муҳимлиги таъкидланган, жангчи–хизматчи бўлишга ўзгаришнинг ўзи тайёрлашнинг мақсадидир. Тайёргарликсиз бағишланиш ё ҳафсаласи пирликка, ё бўлмаса, қаноатсизлик ҳиссига олиб келади.
Хизматчи қандай бўлишни ва Худо Шоҳлигида ўзини қандай тутишни ойдинлаштириш учун, биз Матто Хушхабаридаги Исо Масиҳнинг тоғдаги ваъзидан бахтиёрлик амрига мурожаат қилишга тўғри келади (5:3–12).
Бу амрлар мусулмонлар мамлакатидаги масиҳийлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлади. Улар қатъий чеклашлар ва маҳрумликлар шароитида яшайди ва уларга иккинчи тоифадаги одамлар қатори қарайди, улар устидан кулишади, улар кўпинча қўрқувга тушади ва тез–тез таъқибга олинади. Улар учун бу амрларда далда бериш сўзлари ва умидлари сақланади ва бир кун ҳамма ўз жойига қўйиладиган жой бўлмиш бошқа жойда бўласиз.
Малайзия ва Индонезия каби мамлакатларда эркинликлар кўп ва ҳаёт бунчалар қийин эмас ва ҳамма қувғинлар у ерда кузатилади. Покистон каби бошқа мамлакатларда имонлилар кўплаб инсоний ҳуқуқлардан маҳрумдирлар. Саудия Арабистони, Миср, Эрон, Судан, Нигерия ва Мароккода ҳам аҳвол тахминан шундай, лекин масиҳийлар озор чекиш даражаси турли бўлиши мумкин. Уларнинг ҳаммасига Исо Ўз хабарини таклиф қилади.
Бахт–саодатнинг саккиз амри “билим”ни ифодалаш маъносида иккита табиатга эга ва бу билимнинг натижаси — “амал”дир. Исо амрлари — бу эсда сақлаш ва улар борасида муҳокама юритишга қодир бўлиш лозим бўлган фалсафий ўз–ўзини бошқариш санъатидир.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.