Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Исо одамларнинг орасидаги тўсиқларни бузиш, одамларни Худо билан яраштириш учун ўз жонини қурбонгохга қўйганидек, биздан ҳам бундай ҳаракатлар талаб қилиниши мумкин (қ. Гал. 3:26–29). Бошқалар Худо билан яраша олишлари учун бу қийматни тўлашга тайёрмизми? Одамлар Хушхабарни эшитиш ҳуқуқига эга бўлиши ва имон келтиришига қаътий туришга тайёрмизми?
Исонинг энг олий аҳлоқий таълимоти бу “ёмонликка ёмонлик билан жавоб бермаслигимиздир” (1 Бут. 3:9; Рим. 12:17; 1 Сал. 5:15) ёки “ёмонга қарши чиқмаслик” (Мт. 5:39). Исо Ўз шогирдларини ўзига нисбатан адолатсизлик ва ҳайвонлик муносабатига аксинча жавоб беришга чақиради. Исо “қайтимини бер ёки қоч” қабилидаги одамлар учун одатий бўлмаган ҳайратомуз жавобни таклиф қиляпти.
Исо “бошқа юзингни ҳам тутиб бер” деб таълим берганда, У тинчликсеварликнинг мудофаа ҳаракатини эмас, балки ўша пайтнинг маданиятига тушунарли бўлган ҳужумкор ҳаракатини кўзда тутган. Юзнинг чаккасиги урган одам пастда турган одамнинг устидан камситувчи устунлигини намоён этиб, одатда кафтнинг орқа тарафи билан урарди. Шунинг учун, бошқа чаккасини тутиб, озор чекувчи ўзига ташаббусни олади ва ўзининг одам зотига тегишлилигини тасдиқлайди. Бошқа чаккасини бериб, одам шуни кўрсатадики, ўз хўрловчиси ўйлагандай, ўзини камситилган деб ҳисобламайди. У ўзини хўрловчи билан бир ҳуқуқга эга киши деб ҳисоблайди. Бу одам ўзаро муносабат хусусиятини ўзгартириб қўяди ва хўрловчи олдига аҳлоқий танлов заруриятини қўяди: зўравонликни давом эттириш керакми ёки афсусланиш ва ярашиш.
Яна бир ўзгарувчи ташаббуснинг вужудга келиши, сиздан кўйлагингизни тортиб олишмоқчи бўлишса, ёки қоида бўйича бир км йўл босишингиз лозим бўлса–ю, сиз икки км йўл юришга тайёр бўлишингиз, кўйлагингизни ихтиёрий равишда ечиб беришингиздир (қ. Мт. 5:40).
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.