2:55

Ишончинг овозини чиқар

MP3

«…Юсуф бу ҳақда ўйлаб юрганда, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди: “Эй Довуд ўғли Юсуф! Марямга уйланишдан қўрқма, чунки қорнидаги бола Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган.» ( Maтто1:20, ) Салом азизлар.

Сен умрингда хеч Xудо мени қандай ишлар қилишга чақираркан деб қийналган ёки қўрқувга тушганмисан? Балким сен бирор орзу ёки мақсадга етмоқчи бўлиб юрганингда ишларинг сен режа қилгандек бўлмай орқага кетгандир. Юсуф Марямга уйланишни режа қилганди лекин унинг хомиладор эканлигини эшитиб нима қилишни билмай қолди. Ишлар у режалаштиргандек бўлмагани учун қўрқувга тушиб қолгандир.

Худо Юсуфга тушида фариштасини юбориб унинг тўғри йўлда эканлигини таъкидлади.

Бугун мен хам сенга таъкидлаб айтаманки Xудо сенинг қаерда ва қандай холда турганингни билади. У сени турган ерингдан етишинг керак бўлган манзилга қандай етказишни билади. Хамма нарса сен ўйлагандек бўлмасада Унинг қўли сенинг устингдадир. Қўрқмагин; Xудо сен учун керак бўлган хамма нарсани сенда билдирмасдан қилиб қўймокда. У сени сен учун хозирлаб қўйган мархаматли хаётига етаклаб боради.

Забурда: ишонганим учун гапирдим -деб ёзилган. Биз худди шу имоннинг рухига эгамиз ва ишонганимиз учун гапирамиз. (2 Коринфликлар 4:13) Xар бир имонлига имон тақсимланиб берилган. Худонинг ваъдалари хаётингда бажо бўлиши учун имонингни яъни нимага ишонаётганингни гапиришинг керак. Сенинг хаётинг хақида Худонинг Каломида нима деб ёзилганини айтмоғинг керак. Ичингдаги имон уруғлари сен гапирганингда яъни овоз чиқариб айтганингда ишга тушишни бошлайди.

Шунинг учун битикларда „ Заифлар кучлиман, камбағал эса бойман “ деб айтсин дейилади. Каломда Худо Ўз Сўзини амалга ошириш учун кузатиб туриши айтилган, шу сабабдан имонингни ва Худонинг Каломини баралла овоз чиқариб айт.

Сен айтадиган хар бир сўз уруғдир. Ишониб турган нарсангга салбий сўз айтиб эккан уруғларингни суғириб ташлама! Ха имонингга қарши сўзлар айтиб эккан уруғларингни ковлаб улоқтирма. Оғзингдан мағлубият ёки салбий, ёмон сўзларни чиқарма. Аксинча Худонинг Каломини эълон қилиб уруғларингни суғоришда давом эт.

Хар тонгда уйғонганингда Унинг ваъдалари хаётингда амалга ошаётгани учун рахмат айт. Шундай қилганингда уларнинг хаётингда амалга ошганини кўрасан ва Xудо сенга тайёрлаб қўйган ғалабали хаётни кўрасан!

Ибодат; Ота, бугун Сенинг олдингга камтор бўлиб келаман фикрларимни, хатти -харакатларим ва сўзларими Сенга бердим. Хар куни Каломингни айтиб имонимни овоз чиқариб айтишимга ёрдам бер. Сўзларим ва фикрларим хамиша Сенга манзур бўлсин. Исо Номидан омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top