Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.
Қачон Исо Масиҳни ўзимизнинг Қутқарувчимиз деб қабул қилсак, Худо бизнинг Отамиз бўлиб қолади. У нафақат бизни ўғилликка олади, у бизни юракларимизда яшаш учун, Муқаддас Руҳни жўнатади, бизга янги табиат бериб, бизни Унга фарзанд қилиб беради. Исо Масиҳ Ўзи ибодат қилганидек, Худога Самовий Отага мурожаат қилгандек, ибодат қилишга бизни ўргатади. Ўйлаб кўринг-а, биз учун бу қандай – оламнинг Яратувчисини Ота десак! Биз эртами кеч, ҳар қандай вақтда Унинг ҳузурига келишимиз ва самовий Отамиздан нимаики хоҳласак ҳаммасини сўрашимиз мумкин. Самовий Отамиз бизни севишни ва биз нимага муҳтож бўлсак, шуни бизга беришни хоҳлаётганини Исо Масиҳ Ўз Каломида айтаяпти:
Юҳанно 16:27: “Отамнинг Ўзи сизларни севади…”.
Матто 6:25-26: “Бинобарин, сизга шуни айтаман: нима еб, нима ичамиз, деб танингиз учун ташвишланиб юрманглар… Кўкда учувчи қушларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборга дон йиғади. Шунга қарамай, Самовий Отангиз уларнинг ризқини беради. Сиз эса улардан анча аълороқ эмасмисиз? ”
Матто 7:11: “Сизлар ёвуз бўла туриб, болаларингизга яхши ҳадялар беришни билсангиз, боз устига осмондаги Отангиз Ундан сўраганларга мўл-кўл неъматни беради!”
Луқо 11:9: “Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, сизга очилади”.
Бизнинг вазифа соддадиллик билан Худодан эҳтиёжларимиз ҳақида сўраш. Бу – ибодатнинг муҳим қисмидир. Биз сўраяпмиз, У бўлса, жавоб беришга ваъда қилган. Бизнинг илтимосимиз жудаям улкан эканлигидан чўчимаслигимиз керак. Худо учун мумкин бўлмаган нарса йўқдир!
Шундай қилиб Худо – бизнинг Самовий Отамиз эканлигини била туриб, биз сўраяпмиз.
Сўраб туринглар сизларга берилади (Луқо 11:9).
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.