3:55

Келажакка умид

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. “Бизнинг нажотимиз умиддадир. Кўзга кўриниб турган нарса эса умид эмас. Ким кўриб турган нарсани умид қилар экан? Агар биз кўрмаганимизни умид қилаётган бўлсак, буни сабр билан кутиб турсак бўлади” (Римликларга 8:24-25). Битикдаги ушбу оятларни ёд олиш сиз учун фойдали. Унутманг, умид бизга сабр-қаноат билан самони кутишда ёрдам беради.

Бу заминда яшаб туриб, биз янги самони кўра олмаймиз. Биз ўзимизнинг самовий уйимизни ҳеч қачон кўрмаганмиз. Биз умид билан яшаймиз.

Бу ер юзида яшаётганимизда бизни қийин аҳволга соладиган кўп нарсалар бор, чунки гуноҳ орқали бутун инсониятга кириб келган лаънатдан биз ҳам азоб чекамиз. Биз чарчаймиз. Биз касал бўламиз. Биз очлик ва ташналикни бошдан кечирамиз. Биз нола ва фарёд қиламиз. Гуноҳкор ҳам нола қилади, чунки у ҳам биздек жабр тортади. Гуноҳкор умидга эга бўлмасдан нола, фарёд қилади. Аммо, бизнинг ноламиз гуноҳкорнинг ноласидан фарқ қилади. Лекин биз биламиз бир кун келиб биз бу дунёни тарк этамиз ва самога кетамиз. Умид сабрни имконли қилади. Гуноҳкор бўлса, умидга эга эмас. Бу дунёдаги жафолардан сўнг, у янада каттароқ жафоларга дуч келади!

Бизнинг яна бир бошқа умидимиз ҳам бор. Биз ҳали ўлмасимиздан олдин Масиҳ келиши учун ибодат қиламиз. Ва агар Масиҳнинг келиши бизнинг ўлимимизга қадар содир бўлса, биз ўлим кўрмасдан Унга, самога олинамиз. Бу ажойиб эмасми? Шундай умидга эга бўлиб, илк масиҳийлар Худога ибодат қилишган ва биз ҳам ўша умидга эга бўлиб, худди шундай Унга ибодат қилишимиз керак. Агар само бизнинг онгимизда фақат ёқимли туш ёки ажойиб фикр бўлса, бизнинг ибодатимиз ва бизнинг умидимиз маъносиз бўлиб қолади. Само мавжуддир ва Худо – бизнинг Отамиз у ерда ҳозирдир. Павлус ўзини самога кўтарилганлигини айтган. Худо турган жаннат ҳақида гапирган. Булутларнинг самоси бор, юлдузлар самоси бор. Энг юқори само – жаннатда Ота бор.

Павлус у жойда: «инсонга гапириш мумкин бўлмаган, тилга олиб бўлмас сўзлар» эшитганини айтган (2-Коринфликларга 12:4). Павлус самонинг асллигига шубҳа қилмаган. У самони кўрган! У Масиҳ билан бирга бўлишни бу ерда, заминда қолишдан афзал кўргани ажиб эмас! Муқаддас Руҳ самонинг ҳақиқийлигини янги имон келтирганларга воқеликда очиб беради. Илк масиҳийлар доимо само ҳақида ўйлаганлар. Ваҳий китоби охир замонда само билан нима содир бўлиши ҳақида баён этади. Бу китоб асосан самода тахтда ўтирган Шоҳлар Шоҳаншоҳининг улуғворлиги ҳақида ҳикоя қилади Худога ҳамду сано! Сажда ва улуғлаш имонлилар учун имон хазинаси бўлади, қачонки само улар учун воқе бўлиб қолганида! Қачон имонли учун жаннат ҳақиқатга айланганида, унинг имонининг меваси сажда ва улуғлаш бўлади!

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top