3:03

Аёллар ишонадиган ёлғон – ҳолатлар ҳақида 2

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун мен Лола ўтган сафар ваъда қилганимдек, «ҳолатлар мени шу аҳволга солди», деб ишонадиган аёлларга қандай қилиб, ҳолатларга қарамай бахтли бўлиш мумкинлиги ҳақида айтиб ўтаман. Ëдингизда бўлса ўтган сафар шайтон эса бизни агар ҳолатинг бошқача бўлганида сен ҳам ундай бўлмасдинг, бундай бўлмасдинг, дея ишонтиришга уринади, деб айтиб ўтгандим. Чиндан ҳам шундай шайтон бизни ишонтиришга уринади, оқибатда эса шайтоннинг «агар шундай бўлганида эди», деган ўйинига ўйнай бошлаймиз.

Уйимиз кенг бўлганида эди…. Пулимиз кўп бўлганида эди… Эрим тадбирлироқ бўлганида эди… турмушга чиқмаганимда эди… ва ҳокозо.

Биз хурсанд бўлишимиз ва бахтли бўлишимиз ҳаётимизда содир бўлаётган ҳолатларга тегишли деб ўйлаймиз бироқ ҳаворий Павлус ҳар қандай ҳолатларда ҳам мамнун бўлиб самарали меҳнат қилиш мумкин деб ишонади. Чунки унинг имони Худонинг муҳаббати ва садоқатига асосланган эди. Шунинг учун ҳам у шундай деган эди: «…Чунки мен ҳар қандай шароитда ҳам борига қаноат қилишга ўрганганман. Мен танқисликда ҳам, мўл-кўлчиликда ҳам, қандай ҳаёт кечиришни биламан. Ҳар қандай шароитда ва ҳар ерда ҳам тўқ бўлиш , ҳам оч қолиш, ҳам фаровонликда яшаш, ҳам муҳтожликда қолишнинг сирларини ўрганганман.» (Фил 4:11-12). Ҳаворий Павлус биз ҳолатларга ўз таъсиримизни ўтказа олишимизни биларди. Бизда эса бунинг акси, ҳолатлар бизнинг ҳаётимизга ўз таъсирини ўтказмоқда. Биз ҳаётимиздаги ҳар қандай қийинчиликларни бартараф қила оладиган доно ва меҳрибон Худога ишонишимиз мумкин. Бизнинг ҳаётимизга келаётган ҳар бир шодлик, тинчлик ва барқарорлик Худога бўлган ишонишимизнинг меваларидир. Ҳаётимизда нима содир бўлмасин, ҳаммаси Худонинг қўлидан ўтади ва улар Худо режасининг бир қисми деб билишимизнинг самарасидир. Атрофимизда кўплаб учрайдиган ёлғонлардан яна бир бу «Мен азоб чекмаслигим керак», деган ёлғондир. Бугунки кунда кўплаб воизхонлар имонлиларга беқиёс тинчлик, шодлик, самода уй ва бу ҳаётда фаровонлик ваъда қилишади. Бундай сўзларга ишонган ёш имонли ҳаёт йўлида бирор бир қийинчиликларга дуч келса, бу йўлни қоралаб, ундан воз кечади. Бу нотўғри. Муқаддас Каломда Худованд бизга ҳеч қачон осон ҳаёт кечирасан, дея ваъда бермаган. Аксинча Исо Масиҳ ўз шогирдларига: «Менга эргашсангиз ўз хочингизни ўзингиз билан олволинг», деган эди. Ҳаворий Павлус бизга азоб чекиш ҳар бир имонлинининг пешонасига ёзилган, деб айтади: «Худонинг шоҳлигига кўп қайғулардан ўтиб киришимиз керак…» (Ҳав 14:22). Агар Худога ва Унинг иноятли режасига ишонмасак, ҳаётимизда бўлаётган қийинчиликларга қаршилик қиламиз. Бироқ биз ҳаётимизда бўлаётган қийинчиликларни мўминлик билан қабул қилишни ўрганишимиз лозим. Худованд учун бизнинг бир неча лаҳзалик бахтимиздан кўра муқаддас бўлишимиз муҳимроқ. Ҳаётимиздаги қийинчиликларни У бизни муқаддас қилиш учун ишлатади. Азоб чекмай туриб муқаддас бўлиш мумкин эмас. Биз ибодатларимизда Исо Масиҳга ўхшаш бўлишни сўраймиз, бироқ у каби азоб чекишни рад этамиз. Биласизларми, муқаддас бўлмай туриб чиндан бахтли бўлиш мумкин эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top